Get Mystery Box with random crypto!

​​​Мағлубият аламидан мисли кўрилмаган шон-шуҳратгача — бир ме | Файзбоғ (ТемурМалик)

​​​Мағлубият аламидан мисли кўрилмаган шон-шуҳратгача — бир мем тарихи

Мана бу полвонни кўп кўрган бўлсангиз керак. Ўзбек мемчилари ҳам бу аканинг сиймоларига жуда кўп мурожаат қилишган. Расмда аламзада ҳолатда тасвирланган кишининг исми Муҳаммад Сарим Ахтар (Muhammad Sarim Akhtar) экан.

2019 йилнинг 12 июн кунида Крикет бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Покистон терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади. Ўйиннинг бир вазиятида покистонлик спортчи Асиф Али қулай вазиятда тўпни қўлидан чиқарворади. Айни шу дақиқаларда камера нигоҳини вазиятга ўта мос тушган кадр покистонлик мухлис Сарим Ахтарга қаратилади. Унинг тасвири аввалига Фейсбук тармоғига мухлислар томонидан жойланади. Ҳеч қанча вақт ўтмай ушбу расмни Халқаро крикет кенгаши ўзининг акуантига ҳам жойлайди. Бу вақтда ҳали ўйин тугамаган эди. Тасвир яшин тезлигида машҳурлашиб кетдики, ҳатто айнан шу ўйин тугаганидан сўнг ўйингоҳнинг ўзида мухбирлар ундан қисқа интервью олишга уринишди.

Расмдаги унинг норози қиёфада намоён бўлиши орқали одамлар турли вазиятларга ўз ҳис-туйғуларини, норозиликларини ифодалашга урина бошладилар. Ахтарга унинг тасвири мисли кўрилмаган шон-шуҳрат олиб келади. Уни рекламаларга, тадбирларга чақира бошлашади, у ҳатто Coca Cola рекламасида ҳам иштирок этишга улгуради. Табиийки, бу тадбирлар унга яхшигина даромад келтиради.

Ҳаёт тасодифлар алгоритмига бой. Покистон мағлубиятга учраган бўлсада, ўша куни Ахтар исмли йигит бошига бахт қуши қўнганди. Сенга омадсизлик, бахтсизликдек туюлаётган қайсидир вазият аслида сенинг омадинг, муваффақиятинг бўлиб қолиши ҳам мумкин. Ҳаётингизда нималар рўй беришидан қатъи назар, ҳаммаси яхшиликка эканлигига ишонинг.

(с) Акбаржон Абдулмажид

@fayzboguz