Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.94K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 192

2021-12-18 18:47:35
"Бозорнинг кўчиши ҳақида ҳали ҳеч нарса йўқ, ваҳимага тушманглар" – Сенатор

Сенатор Толибжон Мадумаров Тошкентдаги "Қўйлиқ" бозори кўчирилиши бўйича шов-шувлар ўша ердаги бозорчиларнинг асоссиз ташвиқоти эканлигини айтмоқда. 17 декабрь куни АОКА мажлислар залида Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси якунларига бағишланган матбуот анжуманида сенатор шу сўзларни таъкидлаган:

"Вазиятни жойида ўрганганимизда ҳам, Тошкент шаҳар ҳокимининг 'Қўйлиқ'ни кўчириш ҳақидаги қарори ҳали чиққани йўқ. Бу ўша ердаги бозорчиларнинг ташвиқоти бўлди. Улар ўзларининг ички муаммоларини ҳал қилиш учун ўзлари ўрганишларини айтишди. Бектемир тумани ҳокимлиги билан келишилгандан кейин, қарор қилдикки, биз охиригача етганимиздан кейин айтамиз. Лекин халққа очиқчасига айтиш керакки, бозорни кўчиши ҳақида ҳали ҳеч нарса йўқ, шунинг учун ваҳимага тушманглар".

@fayzboguz
14.0K views15:47
Ochish/sharhlash
2021-12-18 18:09:43
Айтганча, ўша ўйинда футболчиларимиз саудияликлардан 0:3 ҳисобида енгилган эди

@fayzboguz
14.3K viewsedited  15:09
Ochish/sharhlash
2021-12-18 17:49:47
Терма жамоамизнинг кўп йиллик сардори Одил Аҳмедов бугун футболчилик фаолиятини тугатганини эълон қилди. Ўзбекистонда истеъдодли футболчилар доим кўп бўлган, лекин Аҳмедов сингари меҳнатсевар ва масъулиятлилари жуда кам. У хорижда муваффақиятли тўп суриб, кўплаб ёшларга мотивация бера олган эди. Афсуски, айрим футболга таалуқли бўлмаган салбий ҳолатлар туфайли, сардоримиз Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ майдонларига бошлаб чиқа олмади.

Одил Аҳмедов нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам етакчи эди. Ушбу видеода унинг Саудия Арабистонига қарши сафар учрашуви олдидан футболчиларга айтган гаплари ўрин олган.

Ҳаммаси учун раҳмат, сардор!

@fayzboguz
15.3K viewsedited  14:49
Ochish/sharhlash
2021-12-18 16:47:37
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назировнинг маълум қилишича, «Тошкент ёшларни севади» шиори остида пойтахтда бўлиб ўтаётган ёшлар ойлиги доирасида ёшлар учун “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги” бўлиб ўтган.

Ёшлар учун унутилмас ва такрорланмас тассуротларга бой бўлган мазкур ҳафталикда Умиджон Ишмуҳаммедов, Одилбек Мирзаев, Лазиз Адҳамов, Акмал Пайзиев, Нигора Акилова, Улуғбек Хожиаҳмедов, Ҳабибулло Садуллоев, Муҳаммадали Эшонқулов, Шоҳида Ибрагимова, Ҳасан Мамасаидов ва Ҳусан Мамасаидов каби таниқли тадбиркорлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишган.

@fayzboguz
14.3K views13:47
Ochish/sharhlash
2021-12-18 14:44:00 Дунё COVID-19 пандемияси ва мигрантлар инқирози каби муаммолар билан 2021 йилни ортда қолдираётган бир пайтда, келгуси йил ҳам инқирозга юз тутиши мумкин бўлган кўплаб халқаро муаммолар ҳамон ўз ечимини кутмоқда.

АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари билан Россия ўртасида чиққан Украина ва Беларусь инқирози ҳали ҳам давом этмоқда. Хитой ҳам Уйғурларга нисбатан зулмкор сиёсати ва Тайван муаммоси туфайли халқаро кун тартибининг бошида турибди.

"2022 йилда кутилаётган глобал инқирозлар" ҳақида батафсил видеода

@fayzboguz
18.1K views11:44
Ochish/sharhlash
2021-12-18 14:05:29
Zamin фонди матбуот хизматининг хабарига кўра, Зироат Мирзиёева ва Корея Республикасининг Биринчи хоними Ким Чен Сук Сеулдаги Миллий реабилитация марказига ташриф буюришган.

Қайд этилишича, марказ ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг жамиятга қўшилишига реабилитация, тадқиқот ва таълим йўли билан ёрдам беради.

Меҳмонлар марказнинг илғор тажрибаси билан танишган. Унда инновацион технологиялар, лаборатория фаолияти, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун замонавий ёрдамчи воситаларни ишлаб чиқариш жараёни намойиш этилган.

@fayzboguz
14.3K views11:05
Ochish/sharhlash
2021-12-18 13:44:53
«Акцент» лойиҳаси бугунги кунда оммалашаётган турли хил видеоблоглар, ҳар хил сериалу, шоулар ҳақида лавҳа тайёрлабди.

Аслида, барчамиз бу каби видеоларни бир марта бўлсада кўрганмиз, кўзимиз тушиб қолган. Ҳар ким ўзи учун сифатли контентни ажратиб олаверади. Барчамиз сифатли видеоларга, яхши контентларга ошно бўлайлик.

«Акцент» тайёрлаган видеони қуйида томоша қилишингиз мумкин —

14.2K viewsedited  10:44
Ochish/sharhlash
2021-12-18 12:59:24 «Ўзбек халқига иш топиб бериш керак» — РФ махсус вакили.

Дарвоқе, бугун халқаро мигрантлар куни экан. Барчани ушбу миллий байрамимиз билан муборакбод этаман!

@fayzboguz
14.7K views09:59
Ochish/sharhlash
2021-12-18 12:49:12
"Афғон халқига иш топиб бериш керак" – махсус вакил

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев мамлакатда (Афғонистонда) катта инфраструктуравий лойиҳалар амалга оширилиши кераклигини таъкидламоқда. Бу ҳақида АОКАда 17 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида фикр билдирилди.

"БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда 23–24 миллион афғон аҳолиси қашшоқликка юз тутган. 2022 йилнинг ўртасига бориб, аҳолининг тахминан 97 фоизи қашшоқликка юз тутиши мумкин. Бу қуруқ рақамлар эмас. Бу фожиа. Бу фожиага биз бефарқ қараб тура олмаймиз. Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш билангина бу вазиятдан олиб чиқиш қийин.

Афғон миллий иқтисодини қайта тиклаш керак. Бу вазиятдан чиқиш учун афғон халқига иш топиб бериш керак. Катта инфратузилмали лойиҳалар амалга ошириб, афғон халқи ўзи ишлаб, ўзи пул топиб, ўз ҳаётини бемалол кечиришига ёрдам бериш керак"
,- дейди махсус вакил.

@fayzboguz
15.8K viewsedited  09:49
Ochish/sharhlash
2021-12-17 19:23:49
Амалдаги Россия ҳокимияти дунёқараши ўзимизники билан икки томчи сувдек ўхшаш эканлигига яна бир ёрқин мисол: Россия Хавфсиз интернет лигаси раҳбари Екатерина Мизулина оддий аҳоли томонидан тарқатиладиган фейк ахборотни жиноят, ўзи ҳурмат қилувчи режиссёрнинг ёлғон маълумотларини эса "шахсий фикр", деб баҳолаяпти. Дўстларга — ҳамма нарса, халққа — қонун.

Ҳа, ҳа, ўқишда адашмадингиз, Хавфсиз интернет лигаси — Россияда шундай ташкилот мавжуд. Унинг вазифаси асосан интернетда тарқатиладиган "хавфли ва тақиқланган контент"ни (репрессияларга мойил Россия ҳукумати учун бу априори любой танқидий материал бўлиши мумкин) ошкор қилади ва уни ҳуқуқ-тартибот органларига ҳавола этади. Россияда бу тизим 10 йилдан бери муваффақиятли ишлаб келяпти, ҳар эҳтимолга қарши биз ҳам бунга тайёр тураверсак зарар қилмайди.

@freemanuz
13.9K views16:23
Ochish/sharhlash