Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.94K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 189

2021-12-26 16:46:15
27-dekabrdan "Yosh kitobxon" tanloviga start beriladi!

"Yosh kitobxon" tanlovining saralash bosqichlari o‘tkaziladigan manzillar ro‘yxati bilan quyidagi havola orqali o'z hududingizni tanlagan holda tanishib chiqishingiz mumkin:

• Qoraqalpog‘iston Respublikasi
• Andijon viloyati
• Buxoro viloyati
• Jizzax viloyati
• Qashqadaryo viloyati
• Navoiy viloyati
• Namangan viloyati
• Samarqand viloyati
• Sirdaryo viloyati
• Surxondaryo viloyati
• Toshkent viloyati
• Farg‘ona viloyati
• Xorazm viloyati
• Toshkent shahar

Eslatib o‘tamiz, "Yosh kitobxon" tanlovining saralash bosqichi:

27-dekabr - 10-14 yosh toifasi (2007-2011 yillar oralig‘ida tug‘ilganlar) uchun;
28-dekabr - 15-19 yosh toifasi (2002-2006 yillar oralig‘ida tug‘ilganlar) uchun;
29-dekabr - 20-30 yosh toifasi (1991-2001 yillar oralig‘ida tug‘ilganlar) uchun bo‘lib o‘tadi.

Tanlov soat 10:00dan 17:00ga qadar o‘tkaziladi.

Yosh kitobxon tanlovining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari
Telegram • Instagram • Facebook • Youtube
4.0K views13:46
Ochish/sharhlash
2021-12-26 09:10:19 Kun.uz сайти журналисти Илёс Сафаров телеграмда канал очибди.

И.Сафаров иқтидорли, фикрлари теран, интервьюлари орқали анча танилишга улгурган журналист. Унинг саҳифасида ижтимоий-сиёсий мавзуларда долзарб масалалар кўтарилади. Масалан, мана бу постида, у Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси Нуриддин Холиқназаровдан интервью олганини, аммо суҳбат Диний қўмита томонидан кўриб чиқилаётганини ёзади. Қоида бўйича айнан қўмитанинг рухсатидан кейин интервью оммага чоп этилиши керак экан. Шунақа гаплар.

Каналга аъзо бўлиб олинглар, кўп қизиқарли маълумотлар топасиз:
@haqiqatdaIlyos
16.3K views06:10
Ochish/sharhlash
2021-12-26 07:51:07
Тошкентда бир гуруҳ олимлар "Келажак учун мерос" мукофоти билан тақдирланишди

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан бир ўта фойдали лойиҳага қўл урилди. Бир гуруҳ олимлар ўзбек санъатининг жаҳон ва маҳаллий тўпламларда сақланаётган дурдоналарига бағишлаб «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркуми остида 50 томдан иборат китоб-альбоми яратишган. Тошкентда мана шу китоб-альбомга ҳиссаси қўшилган олимлар ҳамда лойиҳани қўллаб-қувватлаган инсонлар "Келажак учун мерос" мукофоти билан тақдирланишди.

Қайд этиш керакки, мазкур "Келажак учун мерос" лойиҳаси Eriell компанияси ҳомийлигида яратилган.

Қуйидаги ҳавола орқали тақдирлаш маросими билан батафсил танишиб чиқишингиз мумкин:

https://telegra.ph/Butunzha%D2%B3on-zhamiyati-va-Eriell-kompaniyasi-tomonidan-100-dan-orti%D2%9B-olimlar-madaniyat-va-sanat-arboblariga-mukofot-topshirildi-12-25

@fayzboguz
16.3K views04:51
Ochish/sharhlash
2021-12-26 06:38:32 ВИРУСЛАР (Эркин Воҳидов шеъри)

Профессор Шабот ХЎЖАЕВга

Доктор хонасида ҳамма нарса оқ,
Тонг нур талашади оқ туслар билан.
Оқ халатдек соч ҳам оқармиш бундоқ
Олиша-олиша вируслар билан.

Сизга ҳавас қилдим, доктор, менга ҳам
Мўъжизий бу ҳикмат берилса эди.
Сиз дору сургандек, мен қалам сурсам,
Энг мудҳиш вируслар қирилса эди.

Кўлмаклар қуриди, тўқайлар ёнди,
Тарих архивида безгаклар букун.
Лекин қонимизга кирган — сохталик
Аъзои танимиз қақшатар бутун.

Сафсата қасрига меъмор устодлар
Моҳи Хоссадаги товуслар мисол,
Нопок сармоядан семирган зотлар
Бағоят урчиди вируслар мисол.

Мансаб савдоси ҳам классик вирус,
Киритса арзийди тиббий дарсликка.
Шарсимон вирусни мумкин ўлдириш,
Чора йўқ юмалоқ худпарастликка...

Инсоф, диёнатни, ору номусни
Сариқ чақага ҳам олмаса инсон,
Олтин дарди каби сариқ вирусни
Йўқотмоқ мушкулдир — гепатит осон...

Йўталсиз ҳеч ерда ишинг битмаса,
Кўк қоғоз тутмасанг — кўролмасанг кун,
Бундоқ кўкйўталга чора этмаса,
Кўкариб, ўпкалар қуриши мумкин.

Юлғичлик ҳар лаҳза лол қилар бизни,
Гриппдек унда ҳам минг бир хил тус бор.
Доктор, очиб кўринг дафтарингизни,
Бундоқ жони қаттиқ қандай вирус бор?

Бу не дард — минбарга чиққан беибо
Чиройли ёлғонга қарсак уришлар.
Сохталикнинг илиқ муҳити аро
Яйраб кўпаяди манфур вируслар.

Доктор, қулоқ тутинг! Момогулдирак!
Ҳаво тозармоқда — вирусга қирон.
Салом сенга, оппоқ, тиниқ келажак,
Олқиш бўлсин сенга, уйғонган бўрон.
1984


@fayzboguz
16.9K viewsedited  03:38
Ochish/sharhlash
2021-12-26 04:11:47
Тошкентда бир гуруҳ олимлар "Келажак учун мерос" мукофоти билан тақдирланишди

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан бир ўта фойдали лойиҳага қўл урилди. Бир гуруҳ олимлар ўзбек санъатининг жаҳон ва маҳаллий тўпламларда сақланаётган дурдоналарига бағишлаб «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркуми остида 50 томдан иборат китоб-альбоми яратишган. Тошкентда мана шу китоб-альбомга ҳиссаси қўшилган олимлар ҳамда лойиҳани қўллаб-қувватлаган инсонлар "Келажак учун мерос" мукофоти билан тақдирланишди.

Қайд этиш керакки, мазкур "Келажак учун мерос" лойиҳаси Eriell компанияси ҳомийлигида яратилган.

Қуйидаги ҳавола орқали тақдирлаш маросими билан батафсил танишиб чиқишингиз мумкин:

https://telegra.ph/Butunzha%D2%B3on-zhamiyati-va-Eriell-kompaniyasi-tomonidan-100-dan-orti%D2%9B-olimlar-madaniyat-va-sanat-arboblariga-mukofot-topshirildi-12-25

@fayzboguz
944 views01:11
Ochish/sharhlash
2021-12-25 18:49:44
Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL заводи очилиш маросимига ташриф буюрди

«Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар (авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ) тайёрланади.

Натижада йилига 500 млн долларлик импорт ўрни қопланади, 200 млн долларлик экспорт ва 2 трлн сўмлик солиқ тушумлари таъминланади», — деди давлат раҳбари.

@fayzboguz
13.9K views15:49
Ochish/sharhlash
2021-12-25 13:30:54 Яқинда 6 йиллик танаффусдан сўнг Ватанга қайтдим. 3 кун давомида уйда деярли ўтирганим йўқ, доимий равишда йўлда, меҳмонда, шахсий ишларимни ҳал қилиб юрдим. Шу 3 кунлик таассуротларимни қуйида билдирмоқчиман. Агар кейинроқ фикрим ўзгарадиган бўлса, буни ҳам сизларга маълум қиламан.(Ёзганларим фақат Самарқанддаги кузатувларим натижаси, бу бутун Ўзбекистонда шундай дегани эмас.)

Янги Ўзбекистонда 3 кун: ижобий ва салбий тассуротларим

Биринчи позитив кузатувларимдан бошлайман.

1. Самарқанд аэропортига тушишим билан, юртим ҳақида ижобий таассуротлар шакллана бошлади. Аэропорт хизматчилари барча йўловчилар билан мулойим оҳангда, эҳтиром билан муомалада бўлишди. Ходимлар йўлдан чарчаб келган одамларнинг кайфиятини кўтариш учун ҳазил аралаш гаплар гапириб туришди. Аэропортда хизмат кўрсатиш ишлари янги даражага чиққан.

2. Самарқанд шаҳри анча кўркам кўриниш олибди. Family Park ҳамда собиқ Гум кўнгилочар марказларини бориб айландим, таассуротлар аъло даражада. Уларнинг ташқи ва ички кўриниши тараққий этган давлатларда мавжуд кўнгилочар марказларидан қолишмас экан. Family Park'да одам гавжум, савдо қайнаяпти, унинг ичида бутунлай бошқа, мен кўришни истайдиган — одамлар даромади яшаб қолиш учун эмас, роҳатланиб яшашга етадиган Ўзбекистонда юргандек бўлдим. Ташқарида ҳам худди шундай ҳолат ҳукмрон бўлишини истардим. Шаҳар ичида қурилиш ишлари авжига чиққан, ўйлашимча, яқин йилларда ҳали кўп ўзгаришлар бўлади.

3. Одамлар сиёсий қараши анча ривожланган, ва энг муҳими, бемалол кўпчилик атрофида сиёсат мавзусида суҳбатлашяпти. Олдинги қўрқишлар, пичирлаб гапиришлар ёки "сиёсатга аралашма" деган дакки беришлар йўқолган. Одамларда ўзаро гаплашиш учун биринчи долзарб мавзу, бу мошина мавзуси бўлса, иккинчиси сиёсат.

4. Қолган жойларда қандайлигини билмайман, лекин айнан мен яшайдиган маҳаллада ва айнан менинг уйимда 3 кундан бери "свет" бир сонияга ҳам ўчгани йўқ. Олдинлари эрталаб соат 9 дан кечки соат 5-6 гача ўчириларди, шу режимда ҳамма яшашга мажбур эди. Ҳозир эса бундай муаммони кўрганим йўқ, давомий бўлишидан умидворман.

Энди салбий томонларига ўтамиз.

1. Интернет сифати расво, расво ва яна кўп маротаба РАСВО. Позор шуни устида турувчи барча мутасаддиларга. Уйда ишловчи Wi-Fi сифати талабга жавоб бериши мумкин, лекин сим-картадаги интернет мутлақо жавоб бермайди. Мен келишим билан энг қиммат тарифлардан бирини сотиб олдим, аммо у ҳамма жойда, ҳатто катта Family Park'даям суст ишлади. Нафақат мен, балки бутун бошли янги авлод учун интернет энг зарурий эҳтиёжга айланиб бўлган, аммо бизда ҳамон бу борада ишлар ўта қониқарсиз бўлиб қолмоқда.

2. Нарх-наволар нореал даражада қиммат. Атайлаб, энг арзон, барча магазинлар учун оптовик саналган супермаркетга кирдим ва 5000 рус рублига (700 мингдан сал кўпроқ) озиқ-овқат ва бошқа кундалик эҳтиёжлар учун керакли маҳсулотларни (шампунь, совун, тиш пастаси ва ҳк) сотиб олдим. Кейин Москвадаги "Ашан" гипермаркетидаги нархлар билан бирма-бир солиштириб чиқдим — бизда қимматроқ бўлиб чиқди. 5000 рубль Москва учун катта пул, бу ерда эса сариқчақа экан. Одамлар қандай кун кўряпти бундай нархлари бор юртда, ҳайронман.

3. Айримлар амалдорлардан қонунга риоя қилишни талаб қилишади, аммо ўзлари бунга амал қилишмайди. Бу ерда кўриб ҳайратга тушдим, автомобилларнинг қизил чироқда тўхтамасдан ўтиб кетиши оддий ҳол экан. Қизил чироқда турган мошинанинг ортига келиб, сигнал чалишар экан, гўёки қизилда турган одам йўл қоидасини бузаётгандек. Йўлларда ҳамма "мамкин шумахерлар", бизнинг йўллардаги бундай тартибсизликларда аварияга тушмаслик қаҳрамонлик ҳисобланади. Кузатув камераларни кўпайтириш ва жарима миқдорини каррасига ошириш тарафдориман. Ким норози бўлса, қоидани бузмасин бўлди, муаммо ҳал.

4. Албатта, ойлик масаласи ҳам ўта муҳим муаммо ҳисобланади. Бу борада эски ва янги Ўзбекистон орасида деярли фарқ кўрмадим: олдин ҳам одамлар топган даромадини яшаб қолиш учун ишлатишарди, ҳозир ҳам аҳвол шу. Ўзбекистондаги нархлар ва ойликлар ўртасидаги тафовут жуда катта, бундай шароитда яшаб бўлмайди.

Ҳозирча шу. Энди Тошкентга сафар қилмоқчиман, у ерда аҳвол қандайлигини кўрамиз.

@fayzboguz
17.1K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-12-24 12:19:07 Трансмиллий корпорациялар раҳбарлари орасида ҳиндистонлик мансабдорлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Буни таҳлил қилиш учун сўнгги йиллар динамикасига эътибор қаратиш кифоя. Ҳиндистоннинг ўзи ривожланган иқтисодиёти билан мақтана олмаслигига қарамай, мамлакатнинг IT мутахассислари
саноатнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бирига айланди. Бу қандай содир бўлди?

Бугунги видеолавҳамизда Ҳиндистон дунёга тақдим этган IT даҳолари ҳақида сўз боради.

@fayzboguz
26.6K views09:19
Ochish/sharhlash
2021-12-23 16:36:34
Тошкентда кинематография намуналари тақдирланди

Кеча Тошкентда байрам олдидан киноматографларимиз учун катта тантана ташкил этилди. «Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимотида энг яхши ижод намуналари тақдирланди.

"Илҳақ" фильми энг яхши филм номинациясига муносиб кўрилди. Ҳақиқатдан, жорий йил кино соҳасида ўта сермаҳсул кечди, дейиш мумкин. Тошкент халқаро кинофестивали бунга ёрқин мисолдир. Тақдирланган фильмлар ижодкорларини қутлаган ҳолда, келгуси йил бунданда йирик ижод намуналари кутиб қоламиз.

Кеча ҳақида батафсил шу ердан маълумот олишингиз мумкин: @uzbekkinopress
12.7K views13:36
Ochish/sharhlash
2021-12-22 17:34:54
Жаҳонгир Ортиқхўжаев танқидий чиқиш қиладиганлар ҳақида гапирди

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Тошкент ёшлар форуми-2021»нинг ёпилиш маросимидаги чиқишида форумда берилган ваъдалар бажарилишини, жараён президентнинг назоратида бўлишини маълум қилди.

Шунингдек, Жаҳонгир ортиқхўжаев интернетда танқидий чиқиш қиладиганларни қоралади.

«Ҳурматли ёшлар, ўз кучига ишонмаган ёшлар ватаннинг ҳам келажагига ишонмайди. Фақатгина ўзига юрагидан ишонган инсон ватаннинг келажагига ишониб яшайди.

Интернет нашрларида, ОАВда давлатда қилинаётган ишлардан нолиб, арзимаган нарсалардан муаммо топиб ёзаверадиган одамлар ўзининг ҳам келажагига ишонмайди.

Биз бугун ўзига ишонмайдиган инсонларни сиз фаол инсонлар, уюшган ёшлар билан қўшиб, ўзига ва келажагига ишонтиришга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, шундай инсонларнинг фикри тубдан ўзгаради.

Бунда бизга катта ёрдам берган ОАВга, барча журналист ва блогерларга таъзим қиламан», деди у. 

@fayzboguz
14.1K views14:34
Ochish/sharhlash