Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.94K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 194

2021-12-16 16:50:39
Бу йил пойтахтда бўлиб ўтаётган «Тошкент ёшларни севади» шиори остидаги ёшлар ойлиги аввалги йиллардан кўра, барча ёшлар тоифаси учун алоҳида адастурлар, лойиҳа ва тадбирлар тайёрлангани билан ажралиб турса керак, назаримда. Ҳеч бир ёшлар тоифаси назардан четда қолмаганининг гувоҳи бўляпмиз.

Ойлик доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ҳамкор ташкилотлар 13-16 декабрь кунлари Тошкент вилоятида ёшлар учун спорт, соғломлаштириш ва ватанпарварлик лойиҳасини амалга оширган.

Лойиҳанинг якуний ёпилиш маросими Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да ўтказилган. Унда анъанавий учрашувлардан воз кечилиб, гулхан атрофида ёшлар томонидан берилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинган, мурожаат ва муаммолар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилган.

@fayzboguz
14.9K views13:50
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:39:32 «Йил қовуни»: Россия суди Донецк ва Луганск ҳудудидаги Россия ҳарбий қисмлари ҳақида маълумот берди

Ростов-Дон шаҳридаги Кировский туман судида қизиқарли воқеа юз берди. Маълумотларга кўра, судья Леонард Шолохов "пора"га воситачилик қилиш" иши бўйича ўз ҳукмида "Ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳудудидаги Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига" озиқ-овқат етказиб берилишига ишора қилган. Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, дегани шу бўлса керак. Айни дамда бу кейс рус платформасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Суд ҳужжатида келтирилишича, "ДХР ва ЛХР ҳудудидаги Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига озиқ-овқат етказиб бериш омбордан икки ҳафтада бир марта амалга оширилган". Колонна тахминан 40 тонна юк кўтариш қуввати ва умумий ҳажми 1300 тоннадан ортиқ бўлган 70 дан ортиқ транспорт воситаларидан ташкил топган.

Ҳукм матнидан келиб чиқадики, маҳсулот етказиб бериш 2018-2019 йилларда амалга оширилган. "Озодлик" радиосининг қайд этишича, тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ҳар икки ҳафтада 1300 тонна озиқ-овқат етказиб бериш 26 мингга яқин одамни таъминлаш учун етарли бўларди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу воқеани қуйидагича изоҳлади:

"Эҳтимол, бу ушбу матнни ёзганларнинг хатосидир. Чунки бу мумкин эмас. Ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган республикалар ҳудудида ҳеч қачон Россия Федерациясининг қуролли кучлари бўлмаган. Россия Федерациясининг қуролли кучлари Россия Федерацияси ҳудудида. Инсонпарварлик ёрдами тинимсиз етказилади, бундан хабарингиз бор. Шунингдек, бу республикаларга ҳам етказиб турилади. Бу республикалар гуманитар ёрдамга жуда муҳтож. Лекин сиз келтирган материаллар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бу ҳужжатни тузганларнинг хатоси”, - деди Кремль вакили.

Маълумот учун, 2014 йил март ойида Ғарб давлатлари Қримнинг аннекция қилиниши ва Донбассдаги вазиятнинг кескинлашуви ортидан “Украинанинг ҳудудий яхлитлигига путур етказиш” айблови билан Россия Федерациясига қарши қатор санкциялар жорий қила бошлади. Биринчилардан бўлиб Канада 5 март куни Россия билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатди. 17 март куни Россия расмийларига нисбатан кейинчалик бир неча бор кенгайтирилган санкциялар пакети АҚШ, Европа Иттифоқи ва Канада томонидан жорий қилинган. Россия расмийлари Донецк ва Луганск ҳудудидаги воқеаларда рус ҳарбий аралашуви мавжудлиги борасидаги барча айбловларни рад этиб келади.

@fayzboguz
15.1K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2021-12-16 14:05:03
Бир шаҳар ҳокимлигига машина, бошқасига савдо дўкони

Фуқаро Х.Рашидова Когон шаҳар ҳокимига ариза орқали мурожаат қилиб, ўзининг шахсий мулки бўлган, майдони 60 метр²ли савдо дўконини беғараз топширишини маълум қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов 15 декабрь куни савдо дўкони биносини ҳокимлик балансига қабул қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Қарорда мулкни қабул қилиб олиш учун Уй-жой кодексининг 12-моддаси асос сифатида келтирилган.

Олдинроқ фуқаро Зиёда Латипова ўзининг Mercedes-Benz S500 Hybrid русумли автомобилни Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этганди.

Антикорупция агентлиги директори Акмал Бурҳонов охирги пайтларда маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари томонидан қайсидир ҳомийлар орқали ёхуд ҳомийлик ниқоби остида қанақадир қурилишларни амалга ошириш, хизматларни кўрсатиш ҳолатлари кузатилаётганини айтганди. Шунингдек, у “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунга совға сиёсати деб номланган алоҳида боб киритилаётганини маълум қилган эди.

@fayzboguz
15.0K viewsedited  11:05
Ochish/sharhlash
2021-12-16 13:01:29 Халқаро миграция ташкилотига кўра, АҚШ-Мексика чегараси - Ер юзидаги энг хавфли чегара. Бу йилнинг ўзида уни кесиб ўтишга уринган 650 одам ҳалок бўлган. Бу - Халқаро миграция ташкилоти талафотларни санай бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткич.

Аммо, бу хавф-хатарга қарамай, Мексикадан АҚШга ўтиш илинжида чегарага йўл олаётганлар сони 2021 йилда мисли кўрилмаган даражада ошиб кетди. Улар энди нафақат қашшоқ Марказий Америка ва Кариб ороллари давлатлари фуқаролари, балки бутун дунёдан келган муҳожирлардир. Ва улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

АҚШ-Мексика чегарасидаги даҳшатли йўл: ўзбекистонликлар «америка орзуси»га эришиш учун нималарга тайёр? — батафсил видеода

@fayzboguz
19.4K views10:01
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:32:18
Ўзбекистон ОТБдан 162 млн доллар қарз олади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ғарбидаги йирик шаҳар марказларини боғловчи 465 километрлик темир йўл линиясини электрлаштириш, темир йўл хизматларини яхшилаш ҳамда минтақада савдо ва туризмни ривожлантириш учун 162 миллион долларлик кредит ажратишни маъқуллади.

Лойиҳа доирасида Бухоро, Мискин, Урганч ва Хоразм вилоятидаги ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Хива шаҳарларини боғловчи йўлни электрлаштирилади.

Ҳукумат Осиё инфратузилма инвестициялари банкидан ҳам 108 млн доллар миқдорида кредит сўраган.

@fayzboguz
15.2K views08:32
Ochish/sharhlash
2021-12-16 09:45:13
Варраклар шамол кучи билан эмас, балки ўша кучга қаршилик кўрсатгани учун ҳавога кўтарилади.

Уинстон Черчилл

@fayzboguz
16.4K viewsedited  06:45
Ochish/sharhlash
2021-12-15 22:55:53
Woman moment

@freemanuz
1.9K views19:55
Ochish/sharhlash
2021-12-15 20:32:23 Ўзбекистон Эрон портидан фойдаланишга тайёр

Эрон порт ва денгиз ташкилоти бошқарувчи директори Али Акбар Сафоий 14 декабрь куни Эрон, Ҳиндистон ва Ўзбекистон вакилларидан иборат уч томонлама гуруҳнинг виртуал учрашувида Ўзбекистоннинг Чабаҳор портидан фойдаланишга тайёрлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

«Эрон Ўзбекистон ҳукуматининг Чабаҳор порти тармоғидан фойдаланишга тайёрлигини ҳамда Шаҳид Беҳешти портида савдо ҳамда сармояни ривожлантириш режасини олқишлайди. Ўзбекистон Чабаҳор меморандумига қўшилгач, яқин келажакда Ҳиндистон, Эрон ва Ўзбекистон ўртасида транзит осонлашганининг гувоҳи бўламиз.

Сўнгги бир неча йил ичида Чабаҳор меморандумининг амалга оширилиши билан Шаҳид Беҳешти портидаги фаоллик сезиларли даражада ошди ва Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон, Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиё давлатларининг тўлиқ ҳамкорлиги билан, Чабаҳор порти янада ривожланади»
, — деган Али Акбар Сафоий.

Ўзбекистон вакили, ўз навбатида Чабаҳор порти минтақа давлатлари ўртасида транспорт ва логистика алоқаларини осонлаштиришда муҳим роль ўйнашини айтган. У Ўзбекистон делегацияси яқин орада Чабаҳор портига ташриф буюришини маълум қилган.

@fayzboguz
14.5K views17:32
Ochish/sharhlash
2021-12-15 14:43:48
Таълим соҳасига 46,9 трлн сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 22,8 трлн сўм йўналтирилмоқда. Ушбу икки соҳа бюджет маблағларини талон-торож қилиш бўйича етакчи ҳисобланади

Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, кейинги йилда Давлат бюджетида таълим соҳаси харажатларига 46,9 трлн сўм ва соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларига 22,8 трлн сўм йўналтириш назарда тутилмоқда.

Ушбу икки соҳа бюджет маблағларини талон-торож қилиш бўйича етакчи ҳисобланади. Антикоррупция маълумотларига кўра, ўтган тўққиз ой давомида соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 17,2 млрд сўм, халқ таълими вазирлиги тизимида 14,4 млрд сўм камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган.

@fayzboguz
16.8K viewsedited  11:43
Ochish/sharhlash
2021-12-15 13:17:02
Любой рейтингда Ўзбекистон

Каналга уланинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
15.5K views10:17
Ochish/sharhlash