Get Mystery Box with random crypto!

Сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Ерда энг юқори бешинчи дараж | Файзбоғ (ТемурМалик)

Сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Ерда энг юқори бешинчи даражадаги магнит бўрони содир бўлиши мумкин

Ер аҳолиси қарийиб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида экани айтилмоқда. Бу энг кучли қўзғалиш ҳисобланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги икки кун ичида Қуёшда энг юқори Х даражали олтита чақнаш содир бўлган, чақнаш фаоллиги даражаси ўн балли шкала бўйича 9,8 га яқин. Ердаги турли даражадаги кучли геомагнит бўронлар ҳафта охиригача давом этиши мумкин.

30 ёшдан катта ёшли аксар қатламда: 

- бош мия орт қисми ва пешона тиришиши;
- артериал қон томир касалликлари;
- апатия каби хасталиклар кузатиляпти.

Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади.

@fayzboguz