Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 7 декабр куни 'Қўйлиқ' деҳқон бозори ва унга тут | Файзбоғ (ТемурМалик)

Жорий йилнинг 7 декабр куни "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа жойга кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахт йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган. "Шу муносабат билан "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади", дейилади хабарда.

Бу қарор "Қўйлиқ" бозорида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг кенг миқёсдаги норозилигига сабаб бўлди. Натижада, «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва улгуржи савдо бозори бузилишига норозилик билдириб йўлни тўсиб қўйган тадбиркорларнинг 5 нафари маъмурий қамоққа олинди. 12-декабр куни мазкур иш Бектемир туман маъмурий судида кўрилиб, уларга 5−7 кун қамоқ жазоси тайинланган.

«Қўйлиқ бузилади(ми?) Сўзлар ва амаллар бошқа-бошқа ҳолатларни кўрсатганда» — мазкур ҳодиса тўғрисида батафсил ушбу видеода сўз юритамиз

@fayzboguz