Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.94K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 190

2021-12-22 13:43:38 Расмий Кремлнинг кейинги ҳафталардаги янги геосиёсий ва ҳарбий-сиёсий фаоллиги Ўзбекистон ва Марказий Осиё учун бир қанча сигналларни беради.

1. Бундан кейин РФ томонидан Ўзбекистонни Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо қилиш борасидаги босимлар фақат кучаяди. Ўзбекистон бу иттифоққа аъзо бўлиши биланоқ, ОДКБга – Россия назоратидаги ҳарбий-сиёсий блокка аъзо қилишга ундовчи ҳаракатлар кучаяди. Ўзбекистон ҳозир ЕОИИ ташкилотида кузатувчи мақомида. Ўзбекистон қонунчилиги ЕОИИ стандартларига мувофиқлаштирилмоқда, бир қанча лойиҳаларига қўшилиб бормоқда.

2. Владимир Путин 2024 йилда ҳокимиятдан кетмайди. У: “Тарихни кучли одамлар ва кучли давлатлар ёзади. Кучли одамлар жамоатчилик фикридан қўрқмаслиги керак. Сиёсатчи қанча узоқ ҳокимиятда қолса, келажакда уни шунчалик тан олишади”, деб ишонади. Путин учун ижобий тарихий шахс – бу Сталин. Путин бошлаётган геосиёсий лойиҳа, уни 3 йилдан кейин ҳокимиятда кетишини эмас, яна узоқ муддат ҳокимиятда қолишини тақозо қилади. Путин бу лойиҳани бошқаларга ишона олмайди.

3. Ўз геосиёсатини очиқ агрессив мақомга ўтказаётган Россия, Ўзбекистонда ва МОда демократик ислоҳотларга норасман, лекин жиддий бир кўринишда қаршилик қилади. У билан ишончли муносабатда бўлган МО давлат раҳбарларини конституцион муддати тугаса ҳам, ҳокимиятда қолиши учун, жиддий сиёсий босимлар ва воситалар қўллашга мойил.

Камолиддин Раббимов

@fayzboguz
14.8K views10:43
Ochish/sharhlash
2021-12-22 09:31:01 Ҳали элликка кирмасдан қўлини белига тираб, қани келин-пошша, ундай қилинг, бундай қилинг, деб иш буюриб турадиган, ҳатто чойигача қуйиб узатилишини истайдиган ўзбек қайноналарни эшитганимда инглиз кампирларига таққослайман.

Саксондан ошса ҳам машина ҳайдайди, боғига ҳам ўзи қарайди. Овқатини ўзи қилади, уйини ўзи тозалайди. Кирини ўзи ювиб ёяди, дазмоллайди. Банк ишларини, инвестицияларини ўзи назорат қилади, турли тўловларини ўзи ҳал қилади. Шифохонага ўзи телефон қилиб, ўзи боради. Уйида нимадир бузилса, ўзи уста чақиради. Ўзи бозорлик қилади. Шунча нарсани қилиб ҳам нолимайди, бировдан ёрдам кутмайди.

Бизда ҳали элликка кирмай дарров бировга юк бўлишни ўйлашади. Келин хизматкорлик учун олинади.

Ўйлаб қоламан. Нега ҳамма ўзининг юкини ўзи кўтаравермайди? Тани жони соғ бўлса нега ўзига ўзи хизмат қилавермайди? Нега энди албатта кимдир унга хизмат қилиши керак?

Файзиддин Мўмин

@fayzboguz
17.4K views06:31
Ochish/sharhlash
2021-12-21 22:30:13
"Фақат мажлис ўтказавериш эмас, катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз мен сизни ҳурмат қилишни бошлайман" — президент ер ажратишдаги коррупция борасида бош прокурорга юзланди.

@fayzboguz
13.3K viewsedited  19:30
Ochish/sharhlash
2021-12-21 20:57:50
Кинематография агентлиги ёш киноижодкорларга грант ажратди

Бугун “Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” киноойлиги доирасида "Ўзбекфильм" киноконцертида Ўзбекистон Кинематография агентлиги "Ёшлик" киностудияси томонидан "Дебют старт — 2021" ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтди. Ғолиблар турли номинациялар бўйича тақдирланишди.

3 даражали cертификат “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 200.000.000 сўм миқдордаги грант, 2 даражали сертификат “Монтаж” фильми учун 300.000.000 сўм миқдордаги грант, 1 даражали бош соврин “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 500.000.000 сўм миқдордаги грант 2022 йилда янги кинолойиҳалар суратга олиш учун тақдим этилди.

Киноойлик доирасида олдинда қатор тадбирлар ҳамда янги фильмларнинг премьералари ўтказилади.

@fayzboguz
14.0K views17:57
Ochish/sharhlash
2021-12-21 16:09:40 Бозордан қўй ё сигир оладиган бўлсак, чорва боқишдан хабардор танишларимиздан сўраб-суриштирамиз: қандай жой тайёрлаш керак, қўй неча маҳал ем ейди, сигирга нима берганимиз маъқул, деб.

Мушук ё кучукча боқиб олишга қарор қилсак, боқиб олаётган мушукчамизнинг феъл-атвори қандайлиги билан қизиқамиз. Қандай озуқаларни ейдию, қайсинисига қайрилиб қарамаслигини суриштирамиз. Кучукниинг қайси вақт сайрга чиқишигача суриштирамиз ва ҳаммасини бажаришга ҳаракат қиламиз.

Буларнинг бирортасига нисбатан менинг хонадоним қонунларига мослашсин, мени ҳурмат қилсин, жаҳлим чиққанида, ерга қараб турсин, бу ерда ҳукмни мен чиқараман, қабилида муносабат кўрсатмаймиз.

Ҳатто оддийгина тувакда ўсадиган гул келтирсак, яйраб-яшнаб туриши учун, унинг барча "истак"ларини бажо келтирамиз. Қуёшни ёқтирмаса, сояга оламиз, салқин жойда сал ўзгарса, энг серқуёш жойга жойлашга шошиб қоламиз, оз сувни хуш кўрса, оз, кўп сув ичса, кўп сув бериб, раъйига қараймиз.

Фақатгина келин олганимизда, унинг феълини суриштирсак ҳам, шунга кўра муомала қилиш учун эмас, гапимизга кирита оламизми-йўқми, шунга ишонч ҳосил қилиш учун сўраймиз.

Хонадонимизнинг айрим қонунларини совчиликка чиққандаёқ, айрим сирлироқларини келин келгач санаб берамиз ва шу қоидаларга бўйсунишини қатъий талаб қиламиз.

Табиатан уйқучироқ бўлса, "вой, шармандааа", деб лаб тишлаймиз-да, уят бўлишини айтиб, ҳоли-жонига қўймаймиз. Ахир, кўпроқ ухлаб қолиш уят-ку. Айниқса, келин учун.

Кўпроқ таом еса, очофат деймиз. Китоб ўқиса, ўқиб олим бўлармиди, деб энсамиз қотади.

Ҳамиша таъзим қилиб, каттадан то кичигимизгача сизлаб, қош-қовоғимизга қараб туриши, барчамизнинг феъл-атворимизни ўрганиб, шунга кўра муомала қилиши, саҳардан то ярим тунга қадар тинмаслиги, "бўл тайёр" деганимизда, "доим тайёр" деб "честь бериши", боз устига ҳамиша табассум қилиб туриши шарт.

Ахир келин ўз номи билан келин-ку, у мушук ё кучукмидики, эркалатиб, унга ёқадиган муомала қилсак, сигир ё қўймидики, унинг учун мўътадил шароит тайёрлаб, саҳарлари озуқа келтириб юрсак, тувакдаги гулмидики, сояни севадими, қуёшними, серсувлик маъқулми, камсувликми, деб куйиб-пишсак.

Ҳеч бўлмаса, одам бўлганида эди, шунга кўра муомала қилардик...

P/S: бу шахсий кузатувларим натижаси. Тан олишим керакки, келинга жуда ҳам яхши муомала қиладиган оилаларимиз ҳам бор.

Гавҳар Насруллоҳ

@fayzboguz
16.0K views13:09
Ochish/sharhlash
2021-12-21 09:59:57 Андижон вилояти ҳокими аҳоли орасида пиёда юришни ташкил қилган раҳбарларни дам олишга Дубайга жўнатишга тайёрлигини маълум қилди.

"Андижон вилоятида бир ой давомида эрталаб ва кечқурун бир соатдан пиёда юрган маҳалла аҳолиси Самарқанд ва Бухорога, уч ой давомида шу ишларни ташкил этган маҳалла раислари ва ходимларини юришга мажбурлаган ташкилот раҳбари эса Дубайга саёҳатга юборилади", дейди "муҳтарам" сўзини такрорлаш тезлиги бўйича чемпион ҳисобланган ҳоким.

Барча долзарб муаммоларимизни ҳал этиб бўлиб, энди "кўп гўшт еворадиган" қатламга қарши кураш бошлаворгандекмиз. Аввал биттаси 1 кило вазн ташлаганларга 500 минг сўмдан мукофот ваъда қилувди, энди иккинчиси саёҳатга жўнатишни таклиф қиляпти. Ҳатто америкаликлар ҳам бизнинг айни дамдаги муаммоларимизга хавас қилса керак)

Раҳбарлар халқ билан ўзаро бошқа-бошқа — параллел оламда яшашини олдинроқ ҳам айтиб ўтганман. Айтиш керакки, қўлига "власть" топширилиши, буткул дахлсиз ҳуқуқига эга бўлиши, бюджет пулларини тўлиқ назорат қилиши, ва энг асосийси, "президент вакили" статусини қўлга киритиши вилоят хонларини янги даражага кўтарди. Мисли кўрилмаган ислоҳотлар, деб шунга бонг уришса керак булар. Ҳа, чиндан ҳам, сўнгги беш йилда барча олигарх-чиновниклар учун мисли кўрилмаган имконият ва маблағ тақдим этилди. Бунақаси бўлмаган.

Бу ерда айрим "қонунсеварлар" ҳоким бу каби ташаббусларини олға суриш олдидан аввал туман, сўнгра вилоят депутатлари ва парламентда муҳокамага қўйиши кераклигини гапириб юришибди. Биз ҳам параллел, қонунлар устувор бўлган оламда яшаётгандек тасаввур қилиб қоламизда баъзан ўзимизни. А, қўлида "власти" бор ҳоким учун бу ишларни бажариш "шессекунд"лик иш-ку, шунча одамни овора қилиб ўтириш шартми)

Келажакда ҳокимбувалардан етарли вазнга эга бўлмаган, қашшоқлик ва камбағалликда кун кечирувчи аҳолини семиртириш бўйича ҳам жўяли таклифларни кутиб қоламиз.

@fayzboguz
16.4K views06:59
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:51:07
Ўзбекистон Президентини Корея Республикасига ташрифига тайёргарлик ва кутиб олиниш жараёни.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ҳақида «Махсус ракурс» репортажнинг тўлиғини шу ердан кўриш мумкин:


16.4K views05:51
Ochish/sharhlash
2021-12-20 20:02:49 10 йилдан буён ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегменти атрофида юриб, шуни англадимки, жамиятга таҳлилий ёндашув ҳамда таҳлилий мақолаларни сабр билан ўқиш/тинглаш хусусияти етишмайди. Одамларга кўпроқ ҳангомалар (сарказм, аччиқ кулгу), фактчекинг қилинмаган бўлса-да юракка малҳам (ёки дард) солувчи маълумот/ҳикоя/ривоятлар, ҳамда радикал даражадаги кучли танқидлар ёқади (айниқса, аноним аккаунтлар томонидан тарқатиладиган хабарларни "ётволиб" ўқишади). Пост сал узунроқ бўлса, ўқиб чиқишга эринишади, гўёки унданда муҳимроқ ишлари тиқилиб ётгандай. Китобни ўқиб чиқиш ҳақидаку, ортиқча гапирмадим. Бундай одамларга эринчоқлиги ва мантиқий фикрлаш даражаси заифлиги нафақат тармоқда, балки реал ҳаётда ҳам кўп панд берганини кузатганман. Масалан, кўп ҳолларда тартиб билан белгиланган қонун-қоидаларни дангасалиги туфайли "таниш-билиш" ёки "пора" эвазига айланиб ўтиш йўлини қидиради, мантиқий фикрлашнинг заифлиги туфайли эса "мошенниклар" томонидан чув туширилади. Бу катта муаммо.

Аслида, мантиқан фикрламаслик хислати ҳам дангасиликнинг типик белгисидир. Инсон ўз устида ишлаб, тинмай ақлий меҳнат қилса, ҳаётидаги барча муаммоларини бирин-кетин енгишни бошлайди. Ақл билан иш кўрилган барча йўллар муваффақиятга бошлайди, ҳатто дунёдаги манаман деган зўравон мафиозиларнинг ҳаётига назар ташласак, улар ҳам анча теран фикрли ва билимли бўлганини кўрамиз. Билим ҳамма ишда бирламчи принцип ҳисобланади.

Шунингдек, кўп ҳолларда, билимли, теран фикрли инсонларнинг ўз важоҳат ва агрессиясини назорат қила олишини кузатганман, улар жанжал ва урушларга мойил бўлмайди. Билим ва агрессия бир-бирига антоним бўлган сўзлардир. Бу эса, ўз навбатида, ташқи кучлар томонидан ушбу мамлакат аҳолисини бир бирига қарши гиж-гижлашни ҳамда йўқ жойдан уруш оловини ёқишни деярли имконсиз ишга айлантиради.

Хуллас, билим — бу куч. Бир сония бўш вақт қолса ҳам, уни мантиқий фикрлашни ривожлантириш ҳамда билим олишга сарфлаш зарур.

@fayzboguz
14.5K views17:02
Ochish/sharhlash
2021-12-20 15:53:02 Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 10 кг вазн ташлаган фуқароларга 5 миллион сўм мукофот пули ваъда қилди. Бу ҳақда “Effect.uz” сайти журналисти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Х.Бозоров буни Фарғона вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессиясида айтиб ўтган. Шунингдек, у Фарғона тажрибаси сифатида вазн ташлаган фуқароларга ҳар 1 кг учун 500 минг сўмдан, 10 кг вазн ташлаганларга эса 5 миллион сўмдан мукофот пули берилишини ваъда қилган.

Давлатда пул ошиб-тошиб ётибди, қаерга сарф қилишни билмаяпти. Бу сарказм эмас, ростдан ҳам шундай. Мирзиёев даври давомида экспортни рекорд даражага оширишга, халқаро ташкилот ва банклардан йирик молиявий кўмак олишга эришилди. Президентнинг ўзи ҳам кўп маротаба бугунги Ўзбекистонда маблағдан муаммо йўқлигини, лекин кадрлар масаласи уни хавотирга солишини айтган.

Давлатда пул кўп, аммо давлат ва аҳоли ўртасидаги молиявий кўрсаткичлар бўйича катта жарлик бор, буларнинг барчаси жорий иқтисодий сиёсат ўзини оқламаётганидан дарак беради. Пул бор, лекин уни қандай қилиб жамият равнақи йўлида ишлатишни биладиган кадр йўқ. Ёки бундай кадрларга эҳтиёж йўқ.

4 йил аввал келиши кутилаётгани таъкидланган "президент командаси" биз кутган натижаларни бермаяпти, балки "садоқатли мутахассис" ўрнига "салоҳиятли мутахассис"га имкон беришнинг фурсати келгандир..

P.S. Ҳокимнинг таклифи ёмон эмас, бу гаплар яхши ният билан айтилганига ишонаман. Ортиқча вазн инсон соғлиғига чиндан ҳам жиддий хавф туғдиради. Бунга қарши бутун дунё бўйлаб турли ҳаракатлар амалга оширилади. Тажриба натижасини кутамиз.

@fayzboguz
15.4K viewsedited  12:53
Ochish/sharhlash
2021-12-20 13:29:15 ​​Путиннинг томорқаси мавзусини давом эттириб...

Ўтган ҳафта Байден агар Россия Украинага бостириб кирса, “мисли кўрилмаган” иқтисодий жазо чораларини қўллашини айтди. Бунақасини ҳали ҳеч ким кўрмаган, деди. Financial Times ёзишича, бу чораларга Россия рублининг конвертациясига тўсиқ қўйилиши, Россияни халқаро Swift тўлов тизимидан тепиб чиқариш ва Германияни "Северный поток 2" орқали Россия газини Европага ўтказмасликка кўндириш каби чоралар кириши мумкин.

Лекин, бу иш берадими ва Россиянинг нео-империалистик сиёсатини тўхтатадими? Россия шундоғам қаттиқ санкциялар остида. 2014 йил Қримни ишғол қилганидан бери Россиянинг нефт ва газ компанияларига сармоя бериш тақиқланган, баъзи банклари қора рўйхатга тушиб, Visa ва Mastercard тўлов тизими тўхтатилган, кимларнингдир пуллари музлатилиб, ғарбга киритилмаяпти. Аммо, буларнинг ҳеч бири Украина шарқидаги муаммони ҳал қилмади. Россияда мухолиф фикрлилар таъқиби, инсон ҳуқуқлари бузилиши, четга кибер-ҳужумлар давом этяпти. FTга кўра, бу Россия ЯИМидан бир нечта рақамни олиб ташлаган бўлиши мумкин, лекин иқтисоди мослашиб олди.

9/11 ортидан АҚШ ўз молиявий тизимини қуролга айлантирди - санкцияга тушган давлатлар, компания ё одамлар билан долларда савдо қилиш қийинлашди. Лекин криптовалюта ва муқобил тўлов тизимлари буни ҳам айланиб ўтишга имкон берган. Глобаллашган дунёда ҳам иқтисодий жазо унча иш бермаяпти. АҚШ санкцияси остидаги Венесуэла нефт компанияси нефтни Роснефт орқали Хитойга сотяпти. Қаттиқ чекловлар остидаги Эрондан ҳам нефтни Хитой сотволяпти. Афтидан Американинг иқтисодий қиличи у ўйлаганчилик ўткир эмас ва Путин буни билади.

Ибрат Сафо

@fayzboguz
15.2K views10:29
Ochish/sharhlash