Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.94K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 187

2021-12-29 17:21:36
Ўзбекистон ва Россия Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

2021-йил 27-декабр куни видеоконференсия шаклида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ва Россия Федерацияси адлия вазири К. Чуйченко Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ўртасидаги 2022-йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Ҳамкорлик дастурида қонунчиликни такомиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш тартибини рақамлаштириш, қонун ҳужжатларини коррупсияга қарши экспертизадан ўтказиш, тартибга солиш сиёсати (“тартибга солиш гилётинаси” механизмини амалга оширишда), суд экспертизаси ва бошқа соҳаларда тажриба алмашиш бўйича тадбирлар кўзда тутилган.

Ҳужжат икки давлат адлия органлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни таъминлашга қаратилган.

@fayzboguz
14.1K views14:21
Ochish/sharhlash
2021-12-29 16:22:20
Янги йилни янги IPhone билан кутиб олинг!

Шартлари жуда оддий экан. Мана шу постда танишиб чиқишингиз мумкин https://t.me/bugunrasmiy/17341

Байрамни ажойиб совға билан кутиб олишга нима етсин?! Шошилинг, барчага омад.
14.7K views13:22
Ochish/sharhlash
2021-12-29 15:00:08 Бир ҳайдовчини кўрдим. Ярим соатча бўлди. Хурсанд, оғзи қулоғида, уйлангандаям бунчалик хурсанд бўлмаган бўлса керак. Папа-пап қилиб, туравериб улфатдай бўлиб кетган шерикларига сигналларини чалиб, чиййиллатиб, бизга қарама -қарши тарафдан ўтиб кетди. Энди эртагача шундоқ юради, эртага яна келиш керак. Навбат эса километрдан узоқ. Ҳар йили қишда, газ заправкада шу аҳвол...(с)

@fayzboguz
15.4K views12:00
Ochish/sharhlash
2021-12-29 14:25:56
Euronews телеканалида GTL заводининг очилиши ҳақида репортаж намойиш этилди

Euronews телеканалида яқинда очилган мамлакатдаги биринчи газни чуқур қайта ишлаш GTL заводининг очилиши ҳақида репортаж намойиш этилди. Видеоролик тақдимоти Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ" дастури ижроси доирасида ташкил қилинди. Репортажда GTL заводининг нафақат Ўзбекистон, балки МДҲ мамлакатлари энергетика саноати учун аҳамияти ҳақида сўз боради.

Маълумотларга кўра, Европа ва жаҳонда мамлакатимизга қаратилаётган катта эътиборни инобатга олган ҳолда Euronews телеканали ўзининг интернет сайтида Ўзбекистон ҳақидаги барча ОАВ материалларини (фотогалерея, мақолалар, репортажлар, видеороликлар) , шунингдек, халқаро китобхонлар эътиборини жалб қилиш учун тематик баннерларни жамлаган алоҳида “Янги Ўзбекистон” саҳифасини очган.

Батафсил
15.8K views11:25
Ochish/sharhlash
2021-12-29 14:08:04 Электр энергияси истеъмолчилари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 24 декабрдаги 38-10/1399 сонли хатига асосан, Марказий банк Ҳисоб-китоблар Клиринг тизими (МУНИС) маълумотлар базасини янги серверга ўтказиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2022 йил 1 январ куни соат 00.00 дан соат 18.00 гача Клиринг тизими билан маълумот алмашинуви вақтинча тўхтатилиши (тўловлар қайта ишланмаслиги) ҳақида огоҳлантиради.

Ўз навбатида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ барча электр энергияси истеъмолчиларини байрам кунлари қарздорлик туфайли хонадонларида электр энергиясида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини яна бир бор эслатиб ўтади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Манба

@fayzboguz
16.3K views11:08
Ochish/sharhlash
2021-12-29 12:55:27 Кинематография агентлиги бир қатор ижодкорларни тақдирлади

Куни кеча кинематография агентлигининг бир йиллик фаолияти бўйича сарҳисоб бўлди. Унда “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини ташкиллаштириш ва халқаро фестиваллар даражасида ўтказишда Кинематография агентлигига яқиндан кўмак берган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий аппарати ходимлари, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, агентлик ва тизим ташкилотлари ходимлари киноижодкорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тақдирланди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Сўнг марҳум актёр Ҳошим Арслоновнинг сўнгги ролига айланган “101 рейс" бадиий фильми премьера қилинди.

Тадбирда йилнинг энг муҳим воқеликлари, янги фильмлар, халқаро кинофестиваллардаги ютуқлар, Тошкент халқаро кинофестивалининг ўтказилгани, Россиядаги кино институтининг Тошкент филиали очилгани ва яна кўплаб ижобий ишлар санаб ўтилди.

@fayzboguz
15.7K views09:55
Ochish/sharhlash
2021-12-29 12:07:25 "Қасос порно"

Ушбу иборани кеча ВВС журналисти Ибрат Сафонинг мақоласида ўқидим. Журналист турли давлатларда интим видеоси тарқалиши ортидан аёлларнинг ҳаётида рўй берган ўзгаришлар ҳақида ёзаркан (ўз жонига қасд қилишдан тортиб машҳурликдан фойда кўришгача), қатор мамлакатлар қонунчилигида бировларнинг интим видеосини тарқатиш жиноят саналиб, жиддий жавобгарлик белгиланганини қайд этади.

Бировнинг интим видеосини тарқатиш - ростан ҳам жиноят ҳисобланаши керак. Бизда негадир интим видеолар тўғрисида баҳс очилганда видео қаҳрамонини оқлаш ё қоралаш атрофида юраверамиз, баҳслар консерватизм ва либерализм майдонларида кечади. "Тўғри, видеонинг тарқалганини оқламайман, лекин..." деб бошлаб қолишади, гўёки бу унчалик муҳим эмасдек, иккиламчи бир масаладек. Ақллироқлар "иккинчи томонни ҳам эшитиш керак" деб қолиши мумкин, лекин ундан нарига ўтилмайди. Депутат аёл воқеасида ҳам, "замдекан иши"да ҳам шундай бўлди. Аслида видеода нима акс этгани - хусусий ҳолат, бир нечта одамгагина таъсир қилувчи иш (ҳатто у ерда ноқонуний иш акс этган тақдирда ҳам, бир гуноҳга бир жазо), унинг тарқатилиши эса тарғибот, ўч олиш, шантаж, манипуляция ва ҳоказо кенгроқ миқёсли муаммога айланади. Бу худди жамиятни иллат билан зарарлаш, уни кенгроқ ёйиш, бу ўпқонга ҳаммани тортиш орқали таназзулни кучайтириш дегани.

Тасаввур қилинг ахборот уруши даврида бу усул оммалашса, интернетни шунақа видеолар босишини... Ҳамма бир-бирдан ўч олиш учун белдан паст видеоларни чиқараверса, жамият шуни муҳокама қилиб, бўлиниб юраверса, қаҳрамонга боғлиқ қанчадир бегонуҳларнинг ҳаёти бузилаверса... Муҳит қандай носоғлом, жирканч бўлади, тубанлик ва таназзул нақадар ёйилади. Зиддият ва низолар қанчалик кўпаяди. Самосуд кўпаяди. Ахборот майдони нақадар ифлосланади. Одамлар ижтимоий тармоқдан безади. Бир-биридан безади. Ҳамма шкафидаги скелетини олиб чиқиши мумкин, бу билан гуноҳлар камаймайди-ку. Қиёмат бўлмайдими? Бундан кимга фойда?

Бировнинг интим видеосини тарқатиш жиноят саналиши керак!!! Одамларнинг бу дунё ҳақида, келажак тўғрисида, бир-бири ҳақида, умуман башар ҳақида тоза тасаввурлар билан яшаш ҳуқуқи бор.

Манба

@fayzboguz
16.5K viewsedited  09:07
Ochish/sharhlash
2021-12-29 11:30:50
«Ёшлар дафтари» қандай дафтар? Ёшларга нима беради бу? Ёшлар йилида ёшлар учун нима ишлар қилинди-ю, келгуси режалар қандай?

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ёшлар билан очиқ мулоқоти давомида жорий йилда ёшлар учун йўлга қўйилган тизимлар, лойиҳалар ҳамда келгусида ёшлар учун амалга оширилиши кутилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тақдимот қилди.

Тўлиқ видеони кўриш учун:



@fayzboguz
16.5K views08:30
Ochish/sharhlash
2021-12-29 05:56:13
Ўзбекистонлик йигит шахмат тарихида рапид йўналишида жаҳон чемпиони бўлган энг ёш шахматчи сифатида тарихга кирди. У 17 ёшда

Ўзбекистонлик 17 ёшли шахматчи Нодирбек Абдусатторов рапид йўналишида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. У жаҳон чемпионлиги учун курашда беш карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни ҳам мағлуб этди.

Польшанинг Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик гроссмейстер шахматчи сўнгги турда мезбон Ян-Кшиштоф Дудага қарши ўйин ўтказди ва дурранг қайд этди. Сўнгги турдан кейин тўрт нафар шахматчи бир хил — 9,5 очко тўплади. Мусобақа низомига кўра, ушбу шахматчилар тай-брэк баҳсларида дона суришди. Тай-брэкда Абдусатторов россиялик Ян Непомняшийга қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Нодирбек чемпионлик билан 60 минг долларга эга бўлди.

P.S. #суришкерак эмас, биргаликда #қуришкерак!

@fayzboguz
18.0K viewsedited  02:56
Ochish/sharhlash
2021-12-28 19:41:44
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича жаҳонда 119 ўринни эгаллади

Ўзбекистонда сўнгги бир йил ичида мобил интернет тезлиги 60 фоизга ўсганига қарамай, жаҳон миқёсида 119 ўринни, Марказий Осиёда 3 ўринни эгаллади.

Жаҳон давлатларидаги интернет тезлигини ўрганувчи Speedtest хизматининг билдиришича, уйдаги интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 89 ўринда ва унинг тезлиги секундига 49,8 Мбитни ташкил қилади. Ўтган йилнинг ноябрида Ўзбекистон 94 ўринда эди.

Айни пайтда мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон ортда қолмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги секундига 19,84 Мбитни ташкил қилади.

Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон уйдаги ва мобил интернет тезлиги бўйича Қозоғистон ва Қирғизистондан кейинги учинчи ўринда бормоқда.

@fayzboguz
14.2K views16:41
Ochish/sharhlash