Get Mystery Box with random crypto!

Кредит қарздорлигини сўндириш учун келиб тушган маблағни ўзлаш | Prokuratura Departamenti

Кредит қарздорлигини сўндириш учун келиб тушган маблағни ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банки Наманган минтақавий маркази ходимлари К.Д., Ў.М., М.Д. ва Н.А. “Z.s.” МЧЖга ажратилган кредитнинг муддати ўтган қарздорлигини сўндириш учун кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган транспорт воситаларини сотишдан тушган 142 млн сўмни кредит тўловига йўналтирмасдан, банк ходими А.А.нинг номига нақд пул кўринишида чиқим қилиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz