Get Mystery Box with random crypto!

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдони ажратиб | Prokuratura Departamenti

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган муҳандис аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси” муҳандиси У.Т. фуқаро М.Д.нинг ишончига кириб, унга ушбу бошқарма тасарруфидаги 20 сотих ер майдонини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратиб бериши эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, У.Т.нинг ушбу пуллар ҳисобидан 500 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz