Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд туманида қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қ | Prokuratura Departamenti

Самарқанд туманида қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “X.G.” МЧЖ масъул шахслари 9,3 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 448,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz