Get Mystery Box with random crypto!

Расман: CEFR имтиҳонига рўйхатдан ўтиш бошланди. Қатнашиш - 44 | Davlat Test Markazi

Расман: CEFR имтиҳонига рўйхатдан ўтиш бошланди. Қатнашиш - 445.500 сўм!

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари 2023-йилнинг якунига қадар ҳар ойда - октабр, ноябр ва декабр ойларида ташкил етилади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар бермоқда.

Тест синови учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади.

Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.

Янгилик: Октабр ойидан бошлаб чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида ҳар бир бўлим учун алоҳида вақт белгиланади ва тест материаллари алоҳида тарқатилади.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi