Get Mystery Box with random crypto!

Имтиёзлар тартибга солиниши эмас, тугатилиши керак Дипломатия | Davlat Test Markazi

Имтиёзлар тартибга солиниши эмас, тугатилиши керак

Дипломатия университетига кириш имтиҳонларида максимал балл тўплаганига қарамай, имтиёзхўрлар бюджет ўринларини эгаллаб бўлгани туфайли контрактда ўқиши айтилган талабаларнинг Президент гранти асосида бюджет ҳисобида ўқиши жамоатчилик тарафидан хурсандчилик билан кутиб олинди. Мен ҳам иқтидорли қизлар учун жуда хурсандман. Лекин шу билан адолат тикланди, дейиш ғирт ёлғончилик бўларди.

Муаммонинг илдизи қандай бўлса, шундайлигича турипти. Ҳатто квоталарнинг алоҳидалаштирилиши ёки уларнинг рўйхатини танқидий қайта кўриб чиқиш ҳам ечим эмас. Имтиёзлар бутунлай тугатилиши лозим ва бу ишни айтайлик, рамзий маънода Президент мактабларидан бошлаш зарур. Тўрт мучаси соғ, айниқса ўзини иқтидорли деб билганлар имтиёздан фойдаланишдан уялишлари керак. Таълим мафкураси ҳам шунинг устига қурилиши зарур.

Ўтган сафар шу ҳақда ёзгандим. Темурбеклар мактабими, зулфиячими, мелисанинг ё ўрмончининг боласими, фарқи йўқ. Барчага тенг имкониятлар яратилиши зарур. Яна такрорлайман:

Марҳамат қилиб, рақобатга киришинг. Курашинг. Ютинг. Ҳалоли бўлсин. Ютқазинг. Яна курашга киринг.