Get Mystery Box with random crypto!

Феврал ойи учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди 2021-йил 1-ф | Davlat Test Markazi

Феврал ойи учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди

2021-йил 1-феврал куни Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида феврал ойида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бошланди.

Ҳужжатларни қабул қилиш 5-феврал кунига қадар (5-феврал куни ҳам) давом этади.

Қабул учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ва унинг нусхаси;
онлайн аризанинг чоп этилган нусхаси;
тўлов амалга оширилганлик тўғрисида ҳужжат нусхаси (квитансия).

Ҳужжатларни топширишдан олдин талабгорлар тест синови учун рўйхатдан ўтишлари лозим.

Рўйхатга олиш биометрик паспорт ёки ID-картага эга бўлганлар учун my.dtm.uz сайти орқали, биометрик паспорт ёки ID-картага эга бўлмаганлар учун эса Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида амалга оширилмоқда.

Бунда талабгорлар тест топшириш ҳудуди сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан бирини танлаб, ўзлари танлаган ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi