Get Mystery Box with random crypto!

​​ Бепул нарса қолмади ҳисоб: ОТМларда фанлардан баҳо олмаган | Davlat Test Markazi

​​ Бепул нарса қолмади ҳисоб: ОТМларда фанлардан баҳо олмаган талабалар учун ПУЛЛИК 3-семестр ҳам ташкил этилади

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида фанлардан баҳо олмаган талабалар учун 3-семестр ҳам ташкил этилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

Унинг қайд этишича, олий таълим муассасаларида таълим жараёнини кредит-модул тизимида ташкил этиш ишлари 2020-2021 ўқув йилидан жорий этилмоқда. Илгари ўқув ҳафталари 38-40 ҳафта атрофида бўлган. Кредит-модул тизими жорий этилгач, бу муддат 36 ҳафтага тушди. Бир семестр – жами 18 ҳафтани ташкил қилиб, 15 ҳафта ўқув ҳафтасига, икки ҳафта талабалар учун ўзлаштирилмаган фанларни ўзлаштиришга, бир ҳафта янги фанлар ҳамда ўқитувчиларни танлашга ажратилади.

«Тизимда талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун 3-семестр ҳам ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча тўлов қилади. Бу семестр ёзда ўтказилади. Ҳозирча бу тизим бўйича саволлар бўляпти, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашади», — деди Холиқов.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi