Get Mystery Box with random crypto!

Афғонистон мустақил ҳукумат томонидан бошқарилиши керак. Бу ҳа | 23.5° бурчак остида

Афғонистон мустақил ҳукумат томонидан бошқарилиши керак. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раисий Венгрия ташқи ишлар вазири билан учрашувда Ғарб давлатларининг Афғонистондаги фаолиятини қоралаган ҳолда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг бу мамлакатдаги 20 йиллик фаолиятининг натижаси фақатгина қотиллик, жиноятчилик, қон тўкиш бўлди. Афғон халқи ночор аҳволга тушиб, 30 минг бола ногирон бўлиб қолди.

"Бундан ташқари, Ғарб Эрондаги афғон қочқинларига ёрдам кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармади, мамлакатда афғон қочқинларининг сони аллақачон 4 миллион га етган (бошқача айтганда, ҳар ўнинчи афғон Эронда яшайди). Шу билан бирга, Теҳрон қочқинларнинг мамлакатда қолиш ёки бошқа жойга боришни хоҳлашидан қатъи назар, уларни қўллаб-қувватлашни ўзининг исломий бурчи деб билади", — деди Эрон раҳбари.


@burchakostida