Get Mystery Box with random crypto!

Озарбайжон 10 нафар арман аскарини Арманистонга топширди. Улар | 23.5° бурчак остида

Озарбайжон 10 нафар арман аскарини Арманистонга топширди. Улар 16 ноябрь куни икки давлат чегарасида содир бўлган тўқнашув вақтида қўлга олинган

Озарбайжон Европа Иттифоқи воситачилигида 16 ноябрь куни икки давлат чегарасида содир бўлган тўқнашувда қўлга олинган 10 нафар арман ҳарбий хизматчисини якшанба куни Арманистонга топширди. Бу ҳақида Республика ҳарбий асирлар, гаровга олинган ва бедарак йўқолган фуқаролар бўйича давлат комиссияси маълум қилди.

"Озарбайжон Республикаси инсонпарварлик тамойилларига содиқлик ифодаси сифатида Европа Иттифоқи воситачилигида 19 декабрь куни Арманистонга 10 нафар арман ҳарбий хизматчисини топширди", — дейилади хабарда.

Давлат комиссиясининг аниқлик киритишича, "ўтказилган шахслар 2021 йил 16 ноябрь куни давлат чегарасининг Калбажар йўналишида Арманистон қуролли кучларининг провокациясини бостириш вақтида қўлга олинган".

Аввалроқ, 4 декабрь куни Боку ҳам 16 ноябрдаги тўқнашувлар чоғида асирга олинган 10 нафар арман ҳарбийларини Арманистонга топширган эди. Бу тадбир Россия томонининг воситачилигида бўлиб ўтди. Бунинг эвазига Ереван Қорабоғдаги мина майдонлари хариталарини Бокуга топширди.

16 ноябрь куни Арманистоннинг Сюник вилояти чегарадош ҳудудларида Арманистон ва Озарбайжон қуролли кучлари ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. Ереван Озарбайжон ҳарбийлари Арманистон ҳудудига ҳужум уюштирганини билдирди. Республика пойтахтини мамлакат жанубий вилоятлари ва Эрон билан боғловчи давлат автомобиль йўли хавф остида эди. Боку воқеада Арманистонни айблаб, арман қуролли кучларини провокацияда айблади. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, арман ҳарбийлари Озарбайжон ҳарбийлари постларига ҳужум қилган.

Ушбу воқеалар муносабати билан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўз навбатида Арманистон ва Озарбайжонлик ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқот қилди. Шундан сўнг Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Озарбайжон ва Арманистон мудофаа вазирликлари раҳбарлари чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўргани ва вазият нормал ҳолатга қайтгани ҳақида хабар берди.

@burchakostida