Get Mystery Box with random crypto!

Хитой АҚШни 'душман эмас, ҳамкор' бўлишга чақирди ХХР ташқи и | 23.5° бурчак остида

Хитой АҚШни "душман эмас, ҳамкор" бўлишга чақирди

ХХР ташқи ишлар вазири Ван И жума куни Пекинда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди.

"Хитойнинг талаблари изчил, у доимо асосий манфаатларни ўзаро ҳурмат қилиш тарафдори. АҚШ Хитойнинг ички ишларига аралашмаслиги, Хитойнинг ривожланишини тиймаслиги даркор, улар шунингдек Пекиннинг ХХР суверенитети, хавфсизлиги ва тараққиёти манфаатларига оид „қизил чизиқлар“ни кесиб ўтмаслиги лозим", — дея таъкидлади Ван И ушраувда.

Ўз навбатида, Блинкен ўз сўзларида анча эҳтиёткорлик қилган. Унинг сўзларига кўра, Пекин ва Вашингтон “фаол дипломатия” орқали икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун масъул.

Жума куни Энтони Блинкен ХХР раиси Си Жинпин билан ҳам учрашди. ХХР раҳбари Хитой ва АҚШ "рақиблар эмас, ҳамкорлар" бўлиши лозимлигини таъкидлаб, ўзаро ҳурмат, тинч-тотув яшаш ва мағлубиятсиз ҳамкорликни АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг "учта устуни" деб атади.

Кузатувчилар фикрича, қатор масалалардаги келишмовчиликларга қарамай, мазкур ташриф Пекин ва Вашингтон ўртасидаги мулоқот ҳамда дипломатияни фаоллаштиришнинг муҳим қисмидир.

@burchakostida