Get Mystery Box with random crypto!

НАМАНГАНДА ТАЙЁРГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ Аввалги ташрифдан келиб чиқ | 🇺🇿Банкир кундалиги

НАМАНГАНДА ТАЙЁРГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ

Аввалги ташрифдан келиб чиқиб, Наманганда кутилаётган ташриф мутасаддилар учун аввалгисидан ҳам оғирроқ келиши кутилмоқда.

Наманганда тижорат банклари "Маҳаллабай" ишлаш бўйича қандай тартибда ишлаётганлигини, албатта, сўралади. Нечта хонадонда, нечта масала ўрганилди, қандай молиявий кўмак берилгани қаттиқ сўрови бўлади.

"Маҳаллабай" юрган ходимларга қўшимча иш ҳақи тўланиши ҳам жорий этилиши топширилган, бу масала ҳам тижорат банклари томонидан ҳал этилиши лозим. Бизнинг алоқа ботимизга ҳам "Маҳаллабай" юрган ходимлар ҳаражатлари ортиб кетаётгани юзасидан мурожаатлар юбормоқда.

Наманганда тижорат банкларига ва тўртта сектор раҳбарларига жуда оғир бўлади. Зудлик билан этагингизни йиғиштиринг.

Президент одамлар билан мутасаддиларга маълум қилмаган ҳолда учрашади. Қайси МФЙга боришини билмаганлик жиҳатидан, "Маҳаллабай" ишларни тизимли ташкил этиш керак. Президент учрашганда бириктирилган банкни билмайдиган аҳоли чиқиб қолса, ўша жойни ўзида бу тижорат банкига жавоб бериб юборилади. Шунингдек, бошқарув офислари аъзолари ҳам тайёргарлик кўраверинг.

Мингбулоқ ва Норин бўйича алоҳида тайёргарлик кўрилади.

ЯНА ТАКРОР ЭСЛАТАМИЗ, БУ САФАР ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ОСОН БЎЛМАЙДИ, "МАҲАЛЛАБАЙ" ЮРИНГ, ХОНАДОНГА ОЁҒИНГИЗ БИЛАН КИРИНГ.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг