Get Mystery Box with random crypto!

​​#Йиғилиш_челленж Қўчқоров Президентнинг айтганини қилмайдим | 🇺🇿Банкир кундалиги

​​#Йиғилиш_челленж

Қўчқоров Президентнинг айтганини қилмайдими?

Бугун соат 22.00 да Бош вазир ўринбосари Ж.А.ҚЎЧҚОРОВ раҳбарлигида zoom орқали видеоселектор йиғилиши бўлмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосарлари иқтисодиёт комплекси ташкилотлари раҳбарлари билан тўлиқ қатнашмоқда. 14 та ҳудудий ва 205 та туман ва шаҳарда иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари биринчи ўринбосарлар билан битта студияда иштирок этмоқда.

Республика бўйича одам сонини ҳисоблаб кўриш қийин эмас. Барча туманларда Молия, Солиқ, Меҳнат тижорат банклари.....ва бошқа иқтисодий комплекс идоралари раҳбарлари мажлисда ўтиришибди. Айрим студияларда фақат раҳбарлар эмас, ўринбосарлар ва бошқа ходимлар ҳам иштирок этмоқда.

Масала эса, ўша-ўша. "Маҳаллабай" ишлаш. Мақсад бездиришми!

Бу мажлисдан қандай эффект кутиш мумкин! Бош вазир ўринбосари нега Президентнинг топшириғини менсимайди. Президентимиз "Мендан бошқа биронта раҳбар бир соатдан ортиқ мажлис ўтказмайди" - деган!

22:00 да бошланган мажлис 23:50 да айни авжида давом этмоқда.

Мажлисда ўтирганлар қўлларингни кўтариб ни босинглар. Мажлисга кирмаганлар эса ни босинг.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг