Get Mystery Box with random crypto!

Йиғилишсиз туролмаймиз... Кеча, 13 феврал - шанба куни ҳам Бо | 🇺🇿Банкир кундалиги

Йиғилишсиз туролмаймиз...

Кеча, 13 феврал - шанба куни ҳам Бош вазир ўринбосарлари Ж.Қўчқоров Наманганда, Ш.Ғаниев республика бўйича йиғилишлар ўтказган.


Биз Президентимизни гапларини эслатишдан ҳеч қачон чарчамаймиз. Йиғилишни камайтиришни йўлини бизнинг раҳбарларимиз эплай олмаяпти. Президентимизнинг кўрсатмасини очиқчасига бузишмоқда. Яъни Президентимиз йиғилиш ўтказиш учун Бош вазир ҳамда Президент администрациясидан рухсат олиниши, шанба куни молия, солиқ, банкирларга йиғилиш қилмаслик, йиғилишни бир соатдан кўп вақт ўтказмасликни таъкидлаган. Кеча, шанба куни иккала раҳбарнинг йиғилиши ҳам бир соатдан узоқ давом этган ва банкирлар чақирилган. Шубҳаланганлар камераларни тилга киритиши мумкин.

Ҳар ҳолда Бош вазир ўринбосарлари йиғилишни тезроқ тугатишга ҳаракат қилган. Демак, танқидлар таъсир қилишни бошлаган.

Ж.Қўчқоров Намангандаги ишларни ҳар куни таъкидлашдан чарчамаяпти. Кечаги мажлисида сектор раҳбарларидан тижорат банкларининг айбларини сўраган. Демак, тижорат банклари "крайный" дея қаралишни бошланган, бу сигнал. Банкларнинг Бош офисларидан келганлар туманлардан селекторга қатнашмоқда. Душанба кунгача амалга ошириладиган топшириқлар берилган. Демак, Наманганда Якшанба куни ҳам тўлиқ таркибда ишланди.

Наманган бўйича келаётган мурожаатлар шуни кўрсатмоқдаки, Президент ташрифи кутилаётган вилоятда кредит ажратиш муаммолигича қолмоқда. Ҳайрон қолдиради ҳар қанақа одамни. Сабабини суриштирсак, вилоятдаги банкларга ресурслар етказилган. Ресурси мавжуд бўлмагани ҳам, уни маълум қилмай, минусга ҳам кредит ажратишга тайёр. Унда муаммо нимада! Муаммо ходимларда. Банк биносига кирсангиз, 7-8 та ходимни вазифасини битта ходим бажармоқда. Қолганлари "Маҳаллабай" ўрганишда.

Қош қўяман деб кўзни ўйишми! Банкларда мижозлар сарсон, кимга учрашни билмайди. Эртага Президентимиз келса, мана шу тизимни тақдим этаётганлар янги муаммоларни келтириб чиқараётганингизни ҳам айтиб ўтинг. Чунки, янги-тарқоқ мижозларни ўрганаман деб, эски-турғун мижозларни ишларини муаммога айлантирилмоқда. Тизимни яратишда ушбу омиллар ҳисобга олинмаган.

Муҳтарам Президент. Вазирлар пойтахтда ўтирмасин, вилоятларга борсин деган топшириғингизни эшитиб, барчамиз хурсанд бўлдик. Энди эса ўйлаб қолдик, булар топшириғингизни нотўғри тушунишган. Булар жойларга келса, ёрдам беришни хоҳламайди, мақсадлари ҳудудлардаги муаммони ҳал этиш эмас. Мақсадлари мавжуд муаммоларни турли йўллар билан аниқлаш. Турли жадваллар, слайдлар, тақдимотлар, ишчи гуруҳлар қилавериб, ҳаммани бездиришади.

Намангандаги масалаларни бизнинг @bankirmanbot га юборинг, умумий ҳолатни ёритиб борайлик.

Умуман "Маҳаллабай" тизим яратиш фикри жуда ажойиб. Муаммони пастдан олиб чиқилиши керак ҳақиқатдан ҳам. Лекин, бизнинг ижрочиларимиз топшириқни тўлиғича банк тизимига юклаб қўйишди. Ҳар бир МФЙга банк ходимини бириктириш талабини қайта кўриб чиқиш, банкдаги ишларни ҳам тизимли олиб бориш тизими ҳам инобатга олиниши керак деб ҳисоблаймиз.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг