Get Mystery Box with random crypto!

​​ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БОР ЭКАН ЎЗЛАШТИРИШ ТЎХТАМАЙДИ. ЯНА ЎЗЛАШТИР | 🇺🇿Банкир кундалиги

​​ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БОР ЭКАН ЎЗЛАШТИРИШ ТЎХТАМАЙДИ. ЯНА ЎЗЛАШТИРИШ, ЯНА КРЕДИТ.

Пискент туманида 500 млн сўм кредит маблағини ноқонуний ўзлаштирган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Пискент филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.D.” МЧЖ раҳбари Б.Х. банк филиалидан ускуналар сотиб олиш учун ажратилган 500 млн сўм кредитни ноқонуний ўзлаштириб, ўтказилган мониторингда аввалдан мавжуд бўлган эски асбоб-ускуналарини гўёки кредит маблағи эвазига сотиб олганлигини кўрсатганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



32 нафар фуқаронинг номидан кредит олишга эришган МЧЖ ҳисобчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A” МЧЖ бош ҳисобчиси Ш.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, аслида МЧЖда ишламайдиган 32 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз, сохта маълумотларни тайёрлаб, тижорат банклари филиалларидан жами 1,2 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг