Get Mystery Box with random crypto!

#Инсон_қадри_учун Ҳалифа Умар ибн Хаттоб разиёллоҳу анҳу зако | Девонайи Ҳақгўй

#Инсон_қадри_учун

Ҳалифа Умар ибн Хаттоб разиёллоҳу анҳу закот туялардан бири йўқолиб қолганида ўзлари бориб топиб келганларини кўрган Ҳазрати Али разиёллоҳу анҳу туяни топиш учун бошқа бировни ҳам юборса бўлишини айтганларида, Амирул мўминин шундай жавоб қиладилар:
— Эй Али, Ироқда подадан бир қўй йўқолса, қиёмат куни бу ҳақида Умардан сўралади. Ироқда бир хачир қоқилиб кетса, Умардан нега йўлни тозаламагани сўралади!

————

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида бир одамнинг туғилмаган боласи газ ва сув йўқлигидан нобуд бўлганлиги айтилмоқда. Саҳобалардек зотлар битта қўй билан хачирнинг сўроғидан шунча қўрқишган бўлса, нобуд бўлаётган одам болалари учун бошқалар фикр қилаверсинлар...

@adolat_kuychisi