Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Telegram kanalining logotibi adolat_kuychisi — Девонайи Ҳақгўй
Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.05K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 170

2021-12-25 20:17:44 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котибаси Мавжуда опанинг мана бу постимизга муносабати шахсий илтимосига биноан олиб ташланди. Лекин бу билан вазият ўзгариб қолмайди.

Опанинг айтганида жон бор. Вазирлик қанча ҳаракат қилмасин, Ўзбекистонда меҳнат қонунчилигини таъминлай олмайди. Ярим кечда администрация ёки ВМ берган топшириғини қилмай кўринг-чи!

Нозим ака айтгандилар, иш вақти тугаса, қайтаверишим керак, десангиз, дунёдаги энг ҳалол ходим бўлмайсизми, юмшоққина жойингизга оёқ зарбининг механик кучи таъсирини билиб оласиз.

Хўш, аслида меҳнат қонунчилиги бизга керакми? Ходимлар ватан учун ишласа нима бўлибди? Юқоридаги саволлар аксарият раҳбарларнинг миясида қотиб қолган стериотип холос. Эрталабдан кечгача ишлаб зерикиб кетган ходимларни ўз кўзим билан кўрганман. Ўзбекистонда давлат идораларида ходимлар қандайдир ҳафсаласиз ишлашади. Ҳаммасининг куни бир хил. Эрталабдан кечгача иш-иш-иш...

Мен бу масалани қанақадир зерикканимдан ёки кимнидир ёмонотлиқ қилиш учун кўтармаяпман. Буни Низомиддинов билан Арипов жиддий ўйлаб кўришлари керак. Токи администрация билан ҳукумат ярим кечда қайтаверар экан, қуйидан ҳеч қандай меҳнат қонунчилигини талаб қилиб бўлмайди.

Хуллас, бу фикрларим кимга қанчалик қизиқ ва қандай таъсир қилади, буниси менга қоронғу. Лекин маънан ва жисмонан чарчаган ходимлар билан ривожланиб бўлмайди. Мана шу зўриқишни ватанпарварлик деб ҳисоблайдиганлар эса бу ватанни бирор куни хароб қилади. Ишонаверинг!!!

@adolat_kuychisi
7.4K viewsedited  17:17
Ochish/sharhlash
2021-12-25 14:11:56
Скотчландия...

@adolat_kuychisi
12.1K views11:11
Ochish/sharhlash
2021-12-25 13:51:55
Скотчландия...

@adolat_kuychisi
13.3K views10:51
Ochish/sharhlash
2021-12-25 13:16:20 ​​Ўзбекистонда ҳам айтилур, ҳам қайтилур...

Куни кеча меҳнат қонунчилиги ҳақида оғиз кўпиртириб турган меҳнат вазиримиз иш вақтидан кейин мажлис ўтказаётгани билан Ўзбекистонда ҳеч бир амалдор гапига жавоб беролмаслигини амалда исботлаб берди.

Мен ҳеч бир амалдорнинг гапига ишонмай қўйганман. Чунки шахсан ўзим бунақа иккиюзламачиликларнинг гувоҳи бўлганман. Агар меҳнат вазирининг бу жамиятда заррача ўрни бўлганида эди, меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ шунча ҳолатларимизни кўриб, кўрмаганликка олмас эди.

Хуллас, буёғи Қундуз амакининг эртаклари...

@adolat_kuychisi
12.5K views10:16
Ochish/sharhlash
2021-12-25 12:43:48 АЙБ БИЗДА

Биттаси айтаяпти:
"Мен ҳижоб ўраб фоҳишалик қилиб юрган қанча-қанча аёлларни биламан!".

Мен унга дедим:
"Мен эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида доимо биринчи сафда намоз ўқиган мунофиқларни биламан. Агар ҳижоб мақтовли нарса бўлмаганида ўша сиз айтган фоҳиша унинг ортида беркинмаган бўлар эди. Агар соқол ёмон нарса бўлганида эди муттаҳамлар уни ўзларига ниқоб қилмаган бўлар эди. Агар ислом ёмон нарса бўлганида бугунги ўзбеклар ичида писиб юрган даҳрийлар очиқ-ойдин ўзини таништириб "менга жаноза намози ўқиманглар" деган бўлар эди!".

Мусулмоннинг айб иш қилаётганини кўрсангиз билингки, у динига амал қилмаяпти. Динимизда айб йўқ. Айб, динимизга амал қилмаётган биз мусулмонларда!

Абдулқодир Полвонов

@adolat_kuychisi
13.8K views09:43
Ochish/sharhlash
2021-12-24 13:02:52 Бир куни олимлар миллатларни йўқ қилиш учун қуролларини маълум қилишибди. Унда инглизларни йўқ қилиш учун лазерли, русларни йўқ қилиш оловли қуроллар бор экан. Шунда ўзбеклар учун бир чўпча турган экан. Бундан таажжубга тушганлар сабабини сўрашганида, шундай жавоб беришибди:
Ўзбекларга мана шу чўпчани берсак бўлди. Бир-бирининг кетини ковлаб, ўзини ўзи йўқ қилиб юборади!

Девонайи Ҳақгўй

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
7.3K views10:02
Ochish/sharhlash
2021-12-24 09:10:44 Бир миллионер атеист масжид имомининг олдига келиб:
— Аллоҳ йўқ. Агар бўлса, борлигини исбот қилсин, — деди.
Бу гапни эшитган имом:
— Унақада сен ҳам бой эмассан. Агар бой бўлсанг, менга 1 миллион доллар бериб, исботла, — деди.
— Эсинг жойидами!? Мендай бой одам қаердаги сенга бойлигимни исботлашимдан нима фойда!?
— Ана кўрдингми, ҳаттоки, сен қаердаги менга бойлигингни исботлашга зарурат сезмаяпсан. Энди бутун оламлар Роббиси қаердаги сенга ўзининг борлигини исботлашга қандай зарурат сезсин!?

Девонайи Ҳақгўй

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
9.8K views06:10
Ochish/sharhlash
2021-12-23 13:05:09
Андалусда яшаган мусулмонларнинг байроғи. Ҳар йили испанлар мусулмонларни мағлубиятга учратишгани ва қириб ташлашганини мана шу шаклда тантанавор нишонлашади.
Биз бўлсак Реал ёки Барселона ғалаба қилса нишонлаб юрибмиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
9.9K views10:05
Ochish/sharhlash
2021-12-23 10:18:46 ​​Буни қаранг-а! Шу гапларни Нозим ака айтмаса, билмас эдик.

Ўзи Меҳнат вазирилигида ходимлар нечида қайтади? Ҳар ҳолда менга келадиган хабарларга кўра, жанобнинг ўзлари айтаётган гапларига амал қилмайдилар. Энди Нозим ака айтганидек ходимлари иш тутса, нима бўлишини тасаввур қилинг:

— Ўртоқ вазир, соат 18:00 бўлди. Кеча айтганингиз бўйича мен уйга кетдим!
— Ҳе оғзингга отнинг қулоғи! Ўзбекистонда қайси амалдорнинг гапи билан амали тўғри келибди!? Кўзингни қисиииб ўтир. Мендан олдин кетганингни эшитсам, "ИТАР-ТАСС" сайтига обуна қилиб қўяман...

P.S.: Ҳазил ҳазил билан, лекин ҳақиқатда меҳнат қонунчилигини тубдан кўриб чиқиш керак. Бунақа режимда аламзада ходимлар шаклланади холос!

@adolat_kuychisi
13.2K views07:18
Ochish/sharhlash
2021-12-23 07:30:13 Мусулмонлар асрлар давомида масжидлардаги азонга чорловчи овоз кучайтиргич - микрофонлар ва уйлардаги уйғотгич - соат қўнғироқларисиз яшаганлар. Лекин уларда бирон кун бомдод намози ўқилмай қолмаган... Чунки улардаги уйғотгичлар - қалблари эди.

Муоз Абдулхаким

@adolat_kuychisi
13.9K viewsedited  04:30
Ochish/sharhlash