Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Telegram kanalining logotibi adolat_kuychisi — Девонайи Ҳақгўй
Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 56.56K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 171

2021-12-28 21:00:22 Манов кўрик танловнинг анти-ғолибини аниқладик...

—————————

Болам йиғлар уйимда оч,
Усти юпун, гўё ялонғоч,
Ишлай десам, иш йўқ, ноилож
Шу эрур айтолмаган арзим,
Менинг президентим!

Четдан олган қарзингиз катта,
Боряптими мақсадли жойга?
Боттикку бўғизгача лойга,
Қарз узай деб четда хор халқим,
Менинг президентим!

Сувда чўкиб ўлди одамлар,
Тупроқ босиб ўлди одамлар,
Бу товонлар қачон тўланар?
Йиғлайди онам, болам, синглим,
Менинг президентим!

Келиб халқдан ҳолин сўрингиз,
Барчасини кўринг ўзингиз,
Сизни алдайди ходимингиз,
Айтмай десам куяди тилим,
Менинг президентим!

Нархлар баланд, одам қадри паст,
Монополлар сира еб тўймас,
Тепкилар халқни кас-у нокас,
Айтаверсам тугамас дардим,
Менинг президентим!

Сайловда шимариб енгингиз,
Инсон қадри учун дедингиз,
Каттакон ваъдалар бердингиз,
Бажарилишин кўрарми кўзим?
Менинг президентим!

МанаУят

@adolat_kuychisi
6.1K viewsedited  18:00
Ochish/sharhlash
2021-12-28 20:24:59
Бу ҳайкал Мадриддаги (Испания) музейларидан бирида жойлашган. Унинг номи "Мусулмон, насроний ва яҳудий". Бу ҳайкални кўрган бир яҳудий сайёҳ, ҳайкал ҳақида норозилик билдирди. Ундан:
— Нега норози бўляпсиз, ахир яҳудий энг юқорида турибди-ку? — деб сўраганларида, яҳудий сайёҳ шундай жавоб берди:
Ҳа, яҳудий энг юқорида турибди, аммо бу мусулмон ўрнидан турадиган бўлса, яҳудий ҳам, насроний ҳам йиқилади...

P.S.: Ихтилофлардан воз кечиб, қачон ўрнимиздан турамиз, биродарлар!?

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
5.6K views17:24
Ochish/sharhlash
2021-12-28 16:27:22 Мана бу хабарни 25 март куни жойлаган эканмиз. Ўша куни энергетика вазири Алишер Султонов президентга чироқ умуман ўчмаслигини ваъда қилган эди. Лекин ваъдаларини бажармаслиги билан дунёда тенгсиз бўлган Ўзбекистон амалдорлари бу сафар ҳам халқни калака қилишдан нарига ўтмади.

Тараққий топган давлатларда давлат раҳбарига берилган ваъданинг барилмаслиги учун амалдор ё ўзидан билиб, истефога чиқади ё ишдан олинади. Янги Ўзбекистон деган давлатда эса инсон қадри муқаддас...

@adolat_kuychisi
12.0K views13:27
Ochish/sharhlash
2021-12-28 13:51:16
— Халқ таълими тизими абгор бўлиб ётибди. Ривожлантириш учун нима қиламиз, жаноб ўринбосарларим?
— "Менинг президентим" кўрик танловини ўтказамиз...
— Ахир, биз бу орқали ёшларни маддоҳ қилиб қўямиз-ку! Ёшларни илмли қилишнинг бошқа йўллари йўқми?
— Жаноб вазир, ўзингиз ҳам шу жойгача илм билан етиб келмадингиз, шекилли...
— Тўғри айтасан, қовоқкалла...

@adolat_kuychisi
13.7K views10:51
Ochish/sharhlash
2021-12-28 09:22:09 ​​Сирдарёнинг қорбобо ҳокими 50 минг марта "KIA" деган кўринади...

@adolat_kuychisi
13.5K views06:22
Ochish/sharhlash
2021-12-27 18:06:59 Тасаввур қилинг Ўзбекистонни душманлар босиб олса, улар Ўзбекистонни қай куйга солар эди?

1. Ўзбекистоннинг барча ер ости бойликларини, яъни, газ, свет, сувдан халқни маҳрум этиб, четга сотар эди. Халқ совуқда газсиз, светсиз дилдираб ўтирарди.
2. Ўзбекларни қулдай ишлатар эди, масалан мажбуран пахта тердирар эди, ўқитувчидан то врачгача.
3. Қонун умуман ишламас, милиция ходимлари халқни истагандай ҳўрлар эди, истаса сувга туширар, истаса ечинтирар, истаса дўппослар эди.
4. Халқнинг бойликлари тортиб олинарди, душманга ёқмаган иншоотлар ё тортиб олинади ёки бузиб ташланар эди.
5. Душман асосий кент бўлмиш Тошкентга вилоятлардан иш излаб келувчиларни қийнар ва уларнинг барчасини рўйҳатдан ўтказар эди.
6. Муллалар душманни мақтаб, уларга бош эгиш вожиблиги ҳақида ваъз ўқир эди.
7. Ўзбекнинг эркаклари иш излаб четга чиқиб кетарди, қизлари фоҳишаликка мажбурланар эди.
8. Душманлар халқдан олган пулларини Европа банкларида сақлар, душманнинг болалари Европа универларида таҳсил олар эди.
9. Душманга қарши чиққан халқ қамоққа ташланар эди.
10. Душман Ўзбекистон осмонини ёғий харбийларга очиб берарди ва ўзбек халқи зарари учун турли станциялар қурар эди.
11. Ватанни босиб олганларнинг қўлидаги телевидениеда сотқин журналистлар ишлаб халқни алдар, ҳақиқатни айтувчи журналистлар қамалар, қочганларининг уйлари тортиб олинар эди.
12. Халқнинг билимли ўғил-қизлари четга чиқиб кетар эди..

Яхшиям ўз юртимизда ўзимиз бекмиз...

Карим Бахриев

@adolat_kuychisi
13.6K viewsedited  15:06
Ochish/sharhlash
2021-12-27 11:41:51 ​Декабрь ойидан бошлаб илк маротаба китобларга муддатли тўлов хизматини йўлга қўйдик.
Энди сизда 300 минг сўмдан ортиқ бўлган миқдорда китобларни 12 ойлик муддатли тўловга харид қилиш имкони бор.

Жараён ҳақида кўплаб саволлар такрорланаётганлиги учун маълум бир маълумотларни бериб ўтмоқчимиз.
Муддатли тўловга харид қилиш учун сиздан паспорт ва ўз номингизда пластик карта талаб қилинади. Харид қилиш учун онлайн ариза қолдирасиз. Сизнинг маълумотларингиз скоринг қилингандан сўнг, сизга муддатли тўлов ажратилганлиги ёки йўқлиги ҳақида хабар берилади.

Агар даромадларингиз асосли бўлса, сизга тизим рухсат берса, унда буюртма омборга узатилади. Омбор сизнинг маҳсулотингизни тайёрлаб, шартнома билан етказиб бериш хизмати орқали Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудига жўнатади. Маҳсулот шартнома билан борганда, уни ариза қолдирган инсоннинг шахсан ўзи қўлида паспорти билан қабул қилиши, маҳсулот билан расмга тушишга розилик бериши, шунингдек шартномани имзолаши жуда муҳим.

Тўлов 12 ой давомида ойма-ой картангиздан ечиб борилади ёки сиз олдиндан тўлаб шартномани ёпишингиз мумкин. Муддатли тўлов жараёнига банк пули аралашмаган, хизмат тўлиқ қадриятларга мос тарзда шакллантирилган. Ушбу шартлар китоблардан ташқари www.asaxiy.uz орқали сотувга қўйилган Samsung смартфонлари ва бошқа брендларнинг гаджетларига ҳам амал қилади.

Умид қиламизки, бу хизмат мижозларимизга яратилган қўшимча қулайликдир ва шу сабаб кимлардир китоб ўқиса бундан фақат хурсанд бўламиз.


@asaxiybooks
9.8K views08:41
Ochish/sharhlash
2021-12-27 08:38:05 ​​Идорага борсанг, ходимлар ўғри...
Кўчага чиқсанг, одамлар ўғри...
Телеграмга кирсанг, админлар ўғри...

Хуллас, ҳамма жойда ўғрилик...
Юртдан барака кўтарилди. Ватанни талаб ташладик. Ҳамма нолигани нолиган. Ватанни жуда арзон сотяпмиз.

Ташвишга соладиган жиҳати шундаки, эртага уйғурлар каби истибдод қурбонига айланиб қолмайлик! Илло хитой балоси шундоққина ёнимизда турибди...

Эй бугун ватанини тунаётганлар! Сизлар ватанни эмас, фарзандингиз келажагини тунаяпсиз. Илло, мана шу хароб бўлган ватанда сиздан кейин авлодингиз яшайди. Сизу биздан авлодларга қуллик мерос бўлиб қолмасин!!!

Ватанни сотишни бас қилайлик!

@adolat_kuychisi
16.7K views05:38
Ochish/sharhlash
2021-12-26 12:22:29
Сирдарё вилояти ҳокими қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам тарқатиб юрган экан.

P.S.: Менимча, Пуҳ ичида солиқ, Смурфникида эса прокурор бўлса керак)))

@adolat_kuychisi
15.6K views09:22
Ochish/sharhlash
2021-12-26 08:18:15
Олаверинг, давлат қашшоқлашиб қолмайди...

Маълум қилинича, мактаб учун ажратилган кўмирлар ўмарилаётган экан. Ҳолат қаерда бўлганлиги билдирилмаган. Шевасидан Бухоро ҳудудида содир бўлган кўринади.

Таҳрирланди: ҳолат Шофиркон тумани 45-мактабда бўлганлиги айтилмоқда.

Изоҳ кутамиз.

@adolat_kuychisi
14.0K views05:18
Ochish/sharhlash