Get Mystery Box with random crypto!

'Вижр-вижр' Дунё устимиздан кулар, Дея жинни бўлган булар. | Девонайи Ҳақгўй

"Вижр-вижр"

Дунё устимиздан кулар,
Дея жинни бўлган булар.
Гўё соқолимиз ўсса,
Халқ оч қолиб давлат қулар,
Бизнинг ТВ қўли қичир,
Соқол аро "вижир-вижир".

Гўё бошқа муаммо йўқ,
Бевалар оз, етимлар тўқ.
Туҳум каби арчилганлар,
Соқоллига урарлар дўқ,
Буйруқ ғалат пичир-пичир,
Соқолга қўй вижир-вижир.

Бу абсурддир одатдаги,
Аҳмоқона холатдаги.
Энди бошлиқ чиқмаса бас,
Жунимизга олатдаги.
Қарши чиқма, сасинг ўчир,
Соқолга қўй, вижир-вижир.

Абдурроҳман Мешаян

@adolat_kuychisi