Get Mystery Box with random crypto!

— Уюшган жиноятчиликка қарши жиддий курашиш керак! Кимда зўр т | Девонайи Ҳақгўй

— Уюшган жиноятчиликка қарши жиддий курашиш керак! Кимда зўр таклиф бор?
— “Спа салон”ларини босамиз! Ҳамма уюшган жиноятчилар ўша ерда.

* * *
— Гиёҳвандлик ва бошқа таъсир қилувчи дориларнинг ёшлар орасида кенг тарқалишини олдини олиш керак! Қандай таклиф бор?
— “Спа салон”ларини босамиз. Ҳамма дорилар ўша ерда.

* * *

— Жамоат тартибини сақлаш, одамларни турли “гоп стоп”лардан асрашимиз керак! Нима қиламиз?
— “Спа салон”ларини босамиз!

* * *

— Охирги пайтларда одамларни чув тушириш, алдаш орқали пулини шилаётган фирибгарлар кўпайди. Нима қилсак бўлади?
— “Спа салон”ларни босиб, буни ТВда кўрсатсак, жамики жиноятчилар қўрқиб қолади.

***

— Эй, “Спа салон”дан бошқа таклиф йўқми?
— Бор. Сауналарни босамиз. ))

Ўйлашимча

P.S.: Ички ишлар томонидан жиноятчиликка қарши кескин кураш олиб борилмоқда...

@adolat_kuychisi