Get Mystery Box with random crypto!

​​Янги йил яқинлашишни бошлаши билан тармоқларда 'Янги йил дас | Девонайи Ҳақгўй

​​Янги йил яқинлашишни бошлаши билан тармоқларда "Янги йил дастурхонига нима олсам экан?", "Янги йилни қаерда нишонласам экан?" деган мазмундаги бир қарашда мақсадсиз аслида замирида фитна кўзланган постлар эълон қилина бошлайди.

Мен мана шундай постларга ўзининг шахсий қарашларини баён қиладиганларни ҳеч тушунмайман. Байрамни нишонлаш ёки нишонламаслик ҳар кимнинг шахсий иши. Буни тармоқларда билдириш учун одам миясини қаерда чиритиши керак, ҳайронман! Бунақа постлар Ислом душманлари томонидан фитна учун қилинаётганлиги, мусулмонларни майда ижтимоий муаммолар билан ўралаштириб қўйиш кўзланганлигини англаб етиш учун олтиндан калла керак эмас-ку, ахир!

Хуллас, тайёр фитнанинг нишонидаги қўй бўлманг! Тармоқларда баҳс қилиб умрни ўтказганча илм олиш пайида бўлинг. Илло, мўминнинг фитнага энг яхши жавоби илмдир!

@adolat_kuychisi