Get Mystery Box with random crypto!

​​Кумуш. 28 ёш. Оилали иккита фарзанднинг онаси: Мен ҳар доим | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Кумуш. 28 ёш. Оилали иккита фарзанднинг онаси:

Мен ҳар доим камгап, мулойим табиатли, кам шижоатли инсон бўлганман. Оила қургандан кейин ҳам шу табиатим менга баъзида ёрдам берган бўлса, баъзида панд берди. Турмуш қургач, жудаям кўп касал бўла бошладим. Энди шамоллашим ўтиб кетса, кейин умуртқамнинг чурраси пайдо бўлди. Бошим тез-тез ва кўп оғрирди. Дарров шифохонага мурожаат қилардим. Ўзимни ожиз, касаллик енгган ҳис қилардим. Охирги пайтларда ичимда бир қўрқув пайдо бўлди. Нимагадир мен оғир касал бўлиб қолишдан қўрқадиган бўлиб қолдим. Ейиш-ичишимдаям тайин қолмади. Жудаям озиб кетдим. Чунки, ейдиган овқатимдан ҳам айб қидира бошладим. Бу овқат менинг организмимнинг бирор жойига ножўя таъсир қилмайдими деб хавотирланардим ва ваҳимага тушардим. Овқатдан кўра дори-дармонни кўпроқ истеъмол қилсам керак. Витамин, Йод препаратлари, иммунитетни кўтарувчи ва яна неча хил дори жавонимда борлигини билсангиз эди. Бу хавотир мени уйқуда ҳам тинч қўймай қўйди. Кечалари уйғониб ҳам соғлигимдан хавотирга тушадиган бўлиб қолдим. Бу руҳиятнинг оғиши деган фикрга келдим ва ўзимни бошқара олмаётганлигим туфайли сизга мурожаат қилдим.

Нима учун бу қўрқув ва ваҳима бўлади?

Инсоннинг ҳар бир руҳий ҳечи унинг комфорт ҳечидир. Яъни биз учун касаллик керак бўлганлиги туфайли касал бўламиз экан. Бу ибора кўпчиликни кулгусига сабаб бўлиши табиий. Аммо, менинг психологиядан олган илмларим асосида тушунтириб бераман. Инсон ташқи олам билан муносабатга киришар экан, ташқи оламдаги қатъият, шиддат, кучга дош бера олмаса, ожизлик позициясини эгаллаб олади. Ташқи оламнинг талаблари сизни кучли бўлишга, эрта туришга ва минг хил машғулотларни ва вазифаларни бажаришга ундайди. Сизнинг тана имкониятларингиз ва руҳиятингиз бу шиддат ва кучга дош беролмаганида “Мен касалга тегманглар, ожизни нажотини ўйланглар, муҳтожлик ҳолатидаги инсонни азобламанглар...” деган ялиниш позициясига ўтиб олади. Шунда ташқи олам: “унга тегманглар, ўзи касалманд бўлса...”, “ўзи унга ёрдам бериш керак” деган муносабат қилишни бошлайди. Эр хотинини аяйди, қайнона “тилини тияди”, “ота-онаси” кўпроқ ўйлаб, коллективи “қийнамай” қўйса, фарзандлари онасига “тушуниш” билан қарай бошлашади. Бу ожизлик позициясини сотиб, ўзига комфорт ҳеч яратиш, балки енгилган психологияли инсон учун бир қурол вазифасини бажариши мумкиндир. Аммо, бу ожизлик ваҳима ва қўрқув каби кучсизликларни ҳам пайдо қилади.

Нима қилиш керак?

Сиз бирор маротаба ўз руҳиятингизни тасаввур қилиб кўрганмисиз? Ўйлаб кўринг-да, сизнинг дунёвий кўринишингиз бор ва ички дунёйингиздаги ўзлигингиз бор. Ташқи оламдаги ўзлигингизни ойнада кўргансиз. Ташқи кўринишингизни сиз кийинтирасиз, ойнага қараб ўсмалар қўйиб (соқол олиб) унга чиройли сийрат берасиз.

Ички кўринишингизда юрак бу муҳаббат, қўл бу ғайрат, оёқ бу шижоат, бош бу зеҳн, оғиз бу лавз, кўз бу уят, нафас бу ишонч. Энди бу бир бутун одамни тасаввур қилинг. Сиз ўзингизни касалманд ожиз инсон деб ҳис қилаётган бўлсангиз, демак, қўли паралич, ошқозонида яра бор, оёғида яра битмаган, елкаси синган ички ўзлигингизни тасаввур қилдингизми? Бу ички ўзлик қанақа бўлса, ташқи олам сизга шу ўзлигингиз аксини тақдим қилади.

Яъни ишончсиз бўлсангиз, атрофингизда ўзига ишонмайдиган кучсизлар пайдо бўлади.

Зебинисо Аҳмедова

«Сизни бахтли қиладиган инсон» китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog