Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 18

2022-09-04 19:08:35
1.2K views16:08
Ochish/sharhlash
2022-09-04 08:37:31 6-КУН

Депрессиядан чиқиш учун Зебинисо Аҳмедовадан кундалик психологик машқлар

Инсоннинг ривожланиш ва ўсиш учун эҳтиёжи

Дунёдаги барча мавжудот уч босқичда яшайди:
туғилиб, ўсади, ўсишдан тўхтайди (стагнация) ва деградацияга учрайди (оддий тил билан айтганимизда ўлади). Ким ўсмаса, ривожланмаса у йўқ бўлишга махкум. Чунки дунёга ўсиш керак, дунё ўсиш билан кўкаради. Дунё тўхтаб қолганларни четлаштиради: бахтдан, соғликдан, завқдан тўхтайди. Бу сизнинг ҳам ҳаётингизга тааллуқли: муносабатлар ривожланмаса (янги мақсадлар қўйилмаса), ишда ўсмасангиз, танангиз куч ишлатиб янгиланмаса, дўстлигингиз янги хамкорликларга бойимаса у туриб қолади ва охир оқибат камайиб йўқолади. Қариш белгиси фикр камаяди. Тана қариганлиги белгиси ҳаракатлари сусаяди, модда алмашинуви пасаяди. Ўзингиздан қониқмаслик яна депрессияга олиб келади.

Бугунги машқлар қуйидаги саволларга жавоб беришдир:

Мен бугун сизга бир савол билан мурожат қилмоқчиман:

— Ҳаётингизнинг қайси соҳаларида ривожланишга эгасиз?
— Ҳаётингизнинг қайси қирралари “туриб қолди”?
— Қайси соҳаларда “орқага кетиш”ни кузатмоқдасиз?
— Ҳаётингизнинг қайси соҳаларининг ривожланишига кимлар дўст бўлолди?
— Ўзингиз қайси қиррангизни “орқага” кетишига олиб келмоқдасиз?
— Қачон қандай китоб ўқидингиз ва қандай фикрладингиз?
— Нималарни ўйлаганингизда завқланиб кетдингиз?

Қани ОЛҒА!

———— ————
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, уйқусизликлар, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

— АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
— Кимлар сизга куч бера олди?
643 views05:37
Ochish/sharhlash
2022-09-03 10:30:58
Фойдали қарор чиқариш қайчиси

(прокастинация)

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
834 views07:30
Ochish/sharhlash
2022-09-02 11:15:01 5-КУН

Депрессиядан чиқиш учун Зебинисо Аҳмедовадан кундалик психологик машқлар

Тан олинганлик ва мақсад эҳтиёжи.

Инсон ўзини керак ҳис қилиши ва мақсадга эга бўлиш эҳтиёжи унинг асосий психологик эҳтиёжидир. Мақсадсиз ҳаёт "бўшлиқ"дир. Мақсадли ҳаёт тўлиқдир.

Муваффақиятли одамнинг олтин қоидаси шундай дейди: "агар сиз ўзингиз учун мақсадлар қўймасангиз, унда бошқа биров сизга мақсад қўйиб беради". Бундан келиб чиқадики, ўзингиз учун мустақил равишда мақсадлар қўйишингиз керак. Бўлмаса биров қўйиб берган бировнинг мақсадига хизмат қилиб умрингиз ўтади. Лекин қандай мақсад?
Тренингларда мақсад қўйиш бўйича фикр юритарканман, 99% инсонлар бир ҳил мақсад қўйишади: уй, машина, чэт элда дам олиш…

Сизда хеч кимникига ўхшамаган мақсад борми?
Қачондир мен китоб ёзишни мақсад қилганман.

Кун учун машқлар:

1. Кунингиз нима учун сарфланаётганлигини аниқланг. Мақсад йўлида нималар қилаётганингизни ва нима учун қилаётганингизни ўйлаб кўринг? Сабабларини топинг.

2. Ўзингизга савол беринг: "нима қилсам мен мақсадларимга етаман?"

3. Кейинги ҳафта учун 3 та, йил учун 3 та ва 3 йил учун 10 та мақсадни турли соҳаларда ёзинг: молия, харид қилиш, таълим, оила, соғлиқ.

Кунингиз мақсадлару натижаларга тўлсин!

Қани ОЛҒА!

———— ————
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, уйқусизликлар, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

— АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
1.4K views08:15
Ochish/sharhlash
2022-09-02 11:14:47
5-КУН

Депрессиядан чиқиш учун Зебинисо Аҳмедовадан кундалик психологик машқлар

Тан олинганлик ва мақсад эҳтиёжи.
1.3K views08:14
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:09:59 ​​Қўлингизда қанча хотира бор?

Ха,ха! Қўлингиздаги хотираларни бир эсланг... Совқотган куни, чиранган билаги, ифлосланган хиди, оққан қони, лат еган оғриғи, ботган зирапчаси ва неча бор артган кўз ёши, осмонларга кўтарилиб юзига сурилган нурлари ...

Қўлингизнинг дўсти ким биласизми? Бу сизнинг кўзингиз!

Аҳир неча марта кўз йиғлайверади фақат қўл келади кўзингизни ёшингизни артишга... Фақат ўзингизнинг қўлингиз! Ўзингизнинг қўлингиз!
Дуогуй қўл муборак! Қаварган, чиранган ва кўз ёшини артиб, шўрланган ўз билагингиз муборак, азиз дўстим!

24-август. 2016.
“Раҳбардек фикрла” китобимдан лавҳа

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
816 views12:09
Ochish/sharhlash
2022-09-01 12:04:11 4-КУН

Депрессиядан чиқиш учун Зебинисо Аҳмедовадан кундалик психологик машқлар

Севги ва ҳамкорликка эҳтиёж.

— Сизни ким чин дилдан севади?
— Сиз кимни қалбингиз билан севасиз?

Севги ҳар бир инсонга керак бўлган эҳтиёждир. Севилган ўзини керак ҳис қилган инсон ўзини кучлироқ ҳис қилади. Севилмаган, меҳрга ташна инсон ўзини ҳорланган ва ташландиқдек ҳис қилади.

Бир неча йил олдин, мен учун севги фарзандларим эди холос. Турмуш ўртоғимга нисбатан севги уни вақтида ишга кузатиш ва кутиб олиш бўлиб қолган экан. Бу ҳам нотўғри эканлигини билдим. Мен ўзимга саволлар билан мурожаат қила бошладим: "мен учун севги нима?", "Улар мени севишларини қандай тушунаман, севганимни қандай тушунаман?".

Бир аёл ҳикояси:
Сеаги мавзуси бўйича дўстларим билан суҳбатлашар эканман, мен қўллаб-қувватловчи, ғамхўр бўлган инсонларни ва зор бўлишимга сабаб бўлганларни ҳам аниқладим.

Ва бу нафақат инсонга бўлган меҳр, балки қилаётган ишингизга, истеъмол қилаётган овқатингизга ва умуман сизни ўраб турган ҳамма нарсага бўлган иштиёқдир.

Бошқаларга бўлган муҳаббат сифатини ва бошқаларнинг сизга бўлган муҳаббат сифатини яхшилаш фақат ўзингизни севиш сифатини яхшилашдан бошланиши мумкин. Сиз ўзингизни севасизми? Аниқми?

Кун учун машқлар:

1. Сиз учун севги нима?

2. Кимнидир севишингизни қандай биласиз? Ва улар сизни севишини қандай биласиз? (бу жавоблар кўпинча мос келмаслиги мумкин)

3. Сиз ўзингизни севасизми? Ва ўзингизни қандай севасиз?

4. Нега ўзингизни жазолагансиз, мехрдан воз кечгансиз?

Яқинларингизга уларни севишингизни айтинг. Бу муҳим ва ҳеч қачон ортиқча бўлмайди! ;)

Қани ОЛҒА!


———— ————
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, уйқусизликлар, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

— АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
994 views09:04
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:04:56
Азиз юртдошлар!

Сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!

Зебинисо Аҳмедова

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
471 views05:04
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:42:03 ​​Дўст сотиладими?

Бир дўкон эгаси киришга "Мушукчалар сотилади" деб ёзиб қўйибди. Дўконга бир болакай кириб, мушук неча пул туришини сўрабди. "Мушукчалар эллик сўмдан, ҳар бири" дебди сотувчи. "Менинг фақат икки сўм пулим бор эди-я, шу пулга майлими бир марта кўрсам" дебди бола. Дўкон эгаси мушукларни қутидан олиб, энди кўрсатмоқчи бўлган экан, мушукчалар ҳар томонга югуриб кетишибди. Фақат бир мушук югурмабди. "Бу мушукча нега чопмади?" деб сўрабди бола.
"Мана шу мушук оёғи касал бўлиб туғулганми, дейман, фақат оқсоқланади. Сен бошқаларини қара! Бу мушук югурмайди, юрмайди, ветеринар бутун умр шунақа қолади энди деб айтди. Агар жуда хоҳласанг уни текин олавер." дебди сотувчи.
"Йўқ, бу мушук соғлари билан бир хил ва мен уни бошқалари билан бир хил деб баҳолайман. Мен худди мана шунисини танлаган эдим, агар сотсангиз мана шунисини оламан. Фақат ҳозир пулим йўқ да, майлими кейин олиб келиб берсам..." деб мултираб қарабди бола. "Олиб кетавер,кейин бўлса, кейин-да! Лекин билиб қўй бу мушук узи бахтсиз туғилган у юрмайди, югурмайди, фақат бахтсиз юзини кўриб тураверасан" дебди сотувчи бу оқсоқ мушукдан қутулганига хурсанд бўлиб. Бола секин оёғини кўрсатибди ва "Мен ҳам шу мушукдай югура олмайман, уни фақат мен тушунишим мумкин" дебди. Сотувчи нима дейишини билмай секин мушукни бола қўлига тутибди.

Сизнинг қандайлигингизнинг ахамияти йўқ, сизни шундайлигингизча қадрлайдиган дўстингизнинг борлиги ахамиятли. Сизни шундайлигингизча севувчи, ҳар-хил шароитда ҳам ташлаб кетмайдиган дўстингизнинг борлиги ҳам бир мукофотдир. Дунё сиздан юз ўгирганда кимдир сизнинг ёнингизда қолдими — БУ ХАҚИҚИЙ ДЎСТДИР.

Зебинисо Аҳмедова "Фарзанд тарбиясида психолог маслаҳати" китобидан лавҳа.

———— ————
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, уйқусизликлар, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

— АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
1.1K views13:42
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:57:48 3-КУН

Депрессиядан чиқиш учун Зебинисо Аҳмедовадан кундалик психологик машқлар

Инсон ўзининг жамиятдаги ўрнини ҳис қилиб тан олинганлигини истайди. Бир ибора билан буни тан олинганлик эҳтиёжи деб атаймиз.

Инсон ўзини жамиятга танитиши учун тан олиниши эҳтиёжини ҳис этади. Инсон ўз оиласи, компанияси, яшаш жойи, давлати миқёсидаям ўзини керак ва муҳим инсон эканлигини ҳис этишни истайди.

Сиз ўзингизни оиладаги, жамиятдаги, танишларингиз орасидаги ўрнингизни битта сўз билан ифодаласангиз бу қайси сўз бўлиши мумкин?

Жавобингиздан ўзингиз ҳам ҳайратландингизми?


Кун учун машқлар:

— Ҳаётга қўшган ҳиссангизни тасаввур қилинг.
— Биринчидан, атрофингиздаги одамларга қандай ёрдам бергансиз. Сизнинг ёрдамларингизсиз атрофдагиларингиз қандай яшаган бўлишарди?
— Ўзингизнинг қадрингизни билмоқчи бўлсангиз аввал қанча керакли одам эканлигингизни аниқланг.

Сиз кераксиз:
— Кимга?
— Нима учун?
— Сизга кимлар керак?
— Нима учун?

Шу жавоблар сизнинг жамиятдаги ўрнингиз эди.
— Қандай гўзал!
— Қандай мухташам!

Кунингиз ҳайрга тўлсин!

Қани ОЛҒА!


———— ————
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, уйқусизликлар, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

— АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
300 views11:57
Ochish/sharhlash