Get Mystery Box with random crypto!

4-КУН Депрессиядан чиқиш учун Зебинисо Аҳмедовадан кундалик | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

4-КУН

Депрессиядан чиқиш учун Зебинисо Аҳмедовадан кундалик психологик машқлар

Севги ва ҳамкорликка эҳтиёж.

— Сизни ким чин дилдан севади?
— Сиз кимни қалбингиз билан севасиз?

Севги ҳар бир инсонга керак бўлган эҳтиёждир. Севилган ўзини керак ҳис қилган инсон ўзини кучлироқ ҳис қилади. Севилмаган, меҳрга ташна инсон ўзини ҳорланган ва ташландиқдек ҳис қилади.

Бир неча йил олдин, мен учун севги фарзандларим эди холос. Турмуш ўртоғимга нисбатан севги уни вақтида ишга кузатиш ва кутиб олиш бўлиб қолган экан. Бу ҳам нотўғри эканлигини билдим. Мен ўзимга саволлар билан мурожаат қила бошладим: "мен учун севги нима?", "Улар мени севишларини қандай тушунаман, севганимни қандай тушунаман?".

Бир аёл ҳикояси:
Сеаги мавзуси бўйича дўстларим билан суҳбатлашар эканман, мен қўллаб-қувватловчи, ғамхўр бўлган инсонларни ва зор бўлишимга сабаб бўлганларни ҳам аниқладим.

Ва бу нафақат инсонга бўлган меҳр, балки қилаётган ишингизга, истеъмол қилаётган овқатингизга ва умуман сизни ўраб турган ҳамма нарсага бўлган иштиёқдир.

Бошқаларга бўлган муҳаббат сифатини ва бошқаларнинг сизга бўлган муҳаббат сифатини яхшилаш фақат ўзингизни севиш сифатини яхшилашдан бошланиши мумкин. Сиз ўзингизни севасизми? Аниқми?

Кун учун машқлар:

1. Сиз учун севги нима?

2. Кимнидир севишингизни қандай биласиз? Ва улар сизни севишини қандай биласиз? (бу жавоблар кўпинча мос келмаслиги мумкин)

3. Сиз ўзингизни севасизми? Ва ўзингизни қандай севасиз?

4. Нега ўзингизни жазолагансиз, мехрдан воз кечгансиз?

Яқинларингизга уларни севишингизни айтинг. Бу муҳим ва ҳеч қачон ортиқча бўлмайди! ;)

Қани ОЛҒА!


———— ————
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, уйқусизликлар, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

— АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————