Get Mystery Box with random crypto!

​​Дўст сотиладими? Бир дўкон эгаси киришга 'Мушукчалар сотила | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Дўст сотиладими?

Бир дўкон эгаси киришга "Мушукчалар сотилади" деб ёзиб қўйибди. Дўконга бир болакай кириб, мушук неча пул туришини сўрабди. "Мушукчалар эллик сўмдан, ҳар бири" дебди сотувчи. "Менинг фақат икки сўм пулим бор эди-я, шу пулга майлими бир марта кўрсам" дебди бола. Дўкон эгаси мушукларни қутидан олиб, энди кўрсатмоқчи бўлган экан, мушукчалар ҳар томонга югуриб кетишибди. Фақат бир мушук югурмабди. "Бу мушукча нега чопмади?" деб сўрабди бола.
"Мана шу мушук оёғи касал бўлиб туғулганми, дейман, фақат оқсоқланади. Сен бошқаларини қара! Бу мушук югурмайди, юрмайди, ветеринар бутун умр шунақа қолади энди деб айтди. Агар жуда хоҳласанг уни текин олавер." дебди сотувчи.
"Йўқ, бу мушук соғлари билан бир хил ва мен уни бошқалари билан бир хил деб баҳолайман. Мен худди мана шунисини танлаган эдим, агар сотсангиз мана шунисини оламан. Фақат ҳозир пулим йўқ да, майлими кейин олиб келиб берсам..." деб мултираб қарабди бола. "Олиб кетавер,кейин бўлса, кейин-да! Лекин билиб қўй бу мушук узи бахтсиз туғилган у юрмайди, югурмайди, фақат бахтсиз юзини кўриб тураверасан" дебди сотувчи бу оқсоқ мушукдан қутулганига хурсанд бўлиб. Бола секин оёғини кўрсатибди ва "Мен ҳам шу мушукдай югура олмайман, уни фақат мен тушунишим мумкин" дебди. Сотувчи нима дейишини билмай секин мушукни бола қўлига тутибди.

Сизнинг қандайлигингизнинг ахамияти йўқ, сизни шундайлигингизча қадрлайдиган дўстингизнинг борлиги ахамиятли. Сизни шундайлигингизча севувчи, ҳар-хил шароитда ҳам ташлаб кетмайдиган дўстингизнинг борлиги ҳам бир мукофотдир. Дунё сиздан юз ўгирганда кимдир сизнинг ёнингизда қолдими — БУ ХАҚИҚИЙ ДЎСТДИР.

Зебинисо Аҳмедова "Фарзанд тарбиясида психолог маслаҳати" китобидан лавҳа.

———— ————
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, уйқусизликлар, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

— АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————