Get Mystery Box with random crypto!

6-КУН Депрессиядан чиқиш учун Зебинисо Аҳмедовадан кундалик | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

6-КУН

Депрессиядан чиқиш учун Зебинисо Аҳмедовадан кундалик психологик машқлар

Инсоннинг ривожланиш ва ўсиш учун эҳтиёжи

Дунёдаги барча мавжудот уч босқичда яшайди:
туғилиб, ўсади, ўсишдан тўхтайди (стагнация) ва деградацияга учрайди (оддий тил билан айтганимизда ўлади). Ким ўсмаса, ривожланмаса у йўқ бўлишга махкум. Чунки дунёга ўсиш керак, дунё ўсиш билан кўкаради. Дунё тўхтаб қолганларни четлаштиради: бахтдан, соғликдан, завқдан тўхтайди. Бу сизнинг ҳам ҳаётингизга тааллуқли: муносабатлар ривожланмаса (янги мақсадлар қўйилмаса), ишда ўсмасангиз, танангиз куч ишлатиб янгиланмаса, дўстлигингиз янги хамкорликларга бойимаса у туриб қолади ва охир оқибат камайиб йўқолади. Қариш белгиси фикр камаяди. Тана қариганлиги белгиси ҳаракатлари сусаяди, модда алмашинуви пасаяди. Ўзингиздан қониқмаслик яна депрессияга олиб келади.

Бугунги машқлар қуйидаги саволларга жавоб беришдир:

Мен бугун сизга бир савол билан мурожат қилмоқчиман:

— Ҳаётингизнинг қайси соҳаларида ривожланишга эгасиз?
— Ҳаётингизнинг қайси қирралари “туриб қолди”?
— Қайси соҳаларда “орқага кетиш”ни кузатмоқдасиз?
— Ҳаётингизнинг қайси соҳаларининг ривожланишига кимлар дўст бўлолди?
— Ўзингиз қайси қиррангизни “орқага” кетишига олиб келмоқдасиз?
— Қачон қандай китоб ўқидингиз ва қандай фикрладингиз?
— Нималарни ўйлаганингизда завқланиб кетдингиз?

Қани ОЛҒА!

———— ————
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, уйқусизликлар, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

— АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
— Кимлар сизга куч бера олди?