Get Mystery Box with random crypto!

​​Қўлингизда қанча хотира бор? Ха,ха! Қўлингиздаги хотираларн | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Қўлингизда қанча хотира бор?

Ха,ха! Қўлингиздаги хотираларни бир эсланг... Совқотган куни, чиранган билаги, ифлосланган хиди, оққан қони, лат еган оғриғи, ботган зирапчаси ва неча бор артган кўз ёши, осмонларга кўтарилиб юзига сурилган нурлари ...

Қўлингизнинг дўсти ким биласизми? Бу сизнинг кўзингиз!

Аҳир неча марта кўз йиғлайверади фақат қўл келади кўзингизни ёшингизни артишга... Фақат ўзингизнинг қўлингиз! Ўзингизнинг қўлингиз!
Дуогуй қўл муборак! Қаварган, чиранган ва кўз ёшини артиб, шўрланган ўз билагингиз муборак, азиз дўстим!

24-август. 2016.
“Раҳбардек фикрла” китобимдан лавҳа

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————