Get Mystery Box with random crypto!

5-КУН Депрессиядан чиқиш учун Зебинисо Аҳмедовадан кундалик | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

5-КУН

Депрессиядан чиқиш учун Зебинисо Аҳмедовадан кундалик психологик машқлар

Тан олинганлик ва мақсад эҳтиёжи.

Инсон ўзини керак ҳис қилиши ва мақсадга эга бўлиш эҳтиёжи унинг асосий психологик эҳтиёжидир. Мақсадсиз ҳаёт "бўшлиқ"дир. Мақсадли ҳаёт тўлиқдир.

Муваффақиятли одамнинг олтин қоидаси шундай дейди: "агар сиз ўзингиз учун мақсадлар қўймасангиз, унда бошқа биров сизга мақсад қўйиб беради". Бундан келиб чиқадики, ўзингиз учун мустақил равишда мақсадлар қўйишингиз керак. Бўлмаса биров қўйиб берган бировнинг мақсадига хизмат қилиб умрингиз ўтади. Лекин қандай мақсад?
Тренингларда мақсад қўйиш бўйича фикр юритарканман, 99% инсонлар бир ҳил мақсад қўйишади: уй, машина, чэт элда дам олиш…

Сизда хеч кимникига ўхшамаган мақсад борми?
Қачондир мен китоб ёзишни мақсад қилганман.

Кун учун машқлар:

1. Кунингиз нима учун сарфланаётганлигини аниқланг. Мақсад йўлида нималар қилаётганингизни ва нима учун қилаётганингизни ўйлаб кўринг? Сабабларини топинг.

2. Ўзингизга савол беринг: "нима қилсам мен мақсадларимга етаман?"

3. Кейинги ҳафта учун 3 та, йил учун 3 та ва 3 йил учун 10 та мақсадни турли соҳаларда ёзинг: молия, харид қилиш, таълим, оила, соғлиқ.

Кунингиз мақсадлару натижаларга тўлсин!

Қани ОЛҒА!

———— ————
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, уйқусизликлар, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Ҳозироқ,
қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

— АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————