Get Mystery Box with random crypto!

​​Қалб либоси Инсон қалбини кўрган одам борми? “Инсоннинг қа | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Қалб либоси

Инсон қалбини кўрган одам борми? “Инсоннинг қалби бор, аммо у қаерда, ранги қандай, қаттиқми ёки юмшоқми” деган саволларни кўпчилик ўйлаб кўрмаган бўлиши мумкин.

Қалб – меҳрнинг макони, ишқ уйи, севги жилоланадиган маскандир. Худди ичингизда меҳр солиш учун идиш бордек. Қалбингизни ҳис қилинг-чи? Меҳр идишингизни ичида нима бор? У тўлами? Унинг ичида меҳр, ишқ, севги, яхши кўриш, ишонч борми? Биз ҳаётда бу сўзларни жуда кўп ишлатамиз. “Мен мушукларни ёмон кўраман” ёки “мен қушлар сайрашини жуда яхши кўраман”. “Мен ўзимни яхши кўришни билмайман” дейишингиз мумкин. Эркак хиёнат қилиб, хиёнатни оқлаш учун “севги” деб атаса, она фарзандини уриб, “яхши кўрганим учун, тарбиялаш учун урдим, нима қилай, ўзимниям жоним оғрийди” деса. Бу севгини қандай тушуниш мумкин?!

Эр ичиб келиб, кун бўйи боши оғриб ётса, хотин эрни яхши кўрганидан яна бир пиёла заҳри қотилдан қуйиб берса... Севги йўлидами бу?
Ҳар бир инсон севишга ва севилишга ички эҳтиёж сезади. Бу эҳтиёж қондирилмагунича инсоннинг қалб косаси бўшлигича қолаверади. Инсон эҳтиёжни қондириш йўлида ўзини тўхтата олмайди. Қорнингиз очганида қаттиқ нонни кўзингизга суриб еганингизни эсланг. Бир қултум сув ичгингиз келиб чанқаганингизни эсланг. Шу каби қалбнинг қорни очади, чанқайди, либосларини кийиб завқлангиси келади.

Қалб косаси меҳрга тўлмаган инсонни таниб олиш осон. Бу инсон кўп касал бўлади, кўп гапиргиси келмайди, ҳеч нарса ёқмайди, бошқаларнинг дилини оғритади. Қаттиққўллик, меҳрсизлик, аламзадалик унинг юзидан билинади. Овозидаги бўғиқлик ҳайрон қолдириши мумкин. Баъзан зориқиш билан инсонларга боқади. Баъзан тиланчилардек, кимгадир суяниш учун елка қидиради. Меҳр етмаслигига ҳаммани айблайди... фақат ўзини эмас!!!

Меҳрга ташна инсон ҳеч қачон қанча меҳр берса, ўшанча меҳрга қонишини англамайди.

"Ақлли хотин бўлиш қоидалари" китобимдан лавҳа

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар