Get Mystery Box with random crypto!

​​Икки ҳил фикрлаш ва икки ҳил яшаш Икки дўст баланд тоғнинг | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Икки ҳил фикрлаш ва икки ҳил яшаш

Икки дўст баланд тоғнинг теппасига чиқишмоқчи бўлишибди.
-Қандай қиламиз, ахир бизда тоғнинг учига чиқиш учун мосламаларимиз йўқ-ку?
-Қанақа мослама керак, оёқларимиз мослама-ку, дея табассум қилибди дўсти.
-Оёғимизга тоққа чиқиш учун мўлжалланган оёқ кийимини кийиб олишимиз керак ҳеч бўлмаса.
-Қарагин, анави қўй-қўзиларнинг оёғида бирор оёқ кийими йўқ, табиат берган имконият билан тоғу-тошларга сакрашаяпти, кўпам муаммо топавермагин энди!
-Биз молмидик-ки, худди ўшалардек бўлсак, кейин уларнинг оёқларида туёқлари бор.
-Лекин мен бунақа тоғларга чиқиб юрмаганман, қўрқаман, кел яхшиси аввал ўзимизни тайёрлаб олайлик, ҳар куни оз-оздан югуриб физкултура қилайлик, сўнгра кейинги йилларга бемалол тайёр бўлиб, оёқ кийимимизниям оволиб, тоққа чиқадиган мосламаларни ҳам сотиб олиб ҳеч бир муаммосиз чиқиб кетамиз дебди.
-Дўстим мен боримча, шу оёқларим билан тоққа чиқиб тушаман. Йўл-йўлакай сен айтган қўшимча физкултураларни ҳам қилиб олавераман.
-Майли, ўзинг биласан, лекин бу режанг нотўғри, дебди.

Бир йил ўтгач яна икки ўртоқ яна учрашиб қолишипти.
-Дўстим, нима бўлди, тоққа чиқишга тайёрмисан?
-Ҳар куни физкультура қиламан дейману, ҳеч қўлим тегмайди, ўзинг-чи, ўзинг нима қилдинг? Тоғингга чиқдингми? Нима фойда шу тоққа чиқишгаям шунча куч сарфлаш керакми?
-Ҳа, дўстим, мен ўша тоғнинг учигачаям чиқдим. Қарагин ўша тоғнинг учида бир меҳмонҳона ҳам қурдим. Ўша тоққа чиқмоқчи бўлганларга тоғ этагида оёқ кийим, мослама ҳам бериш керак деб тоғ этагига дўкон ҳам қурдим. Энди тоққа чиқсанг бўлади, дўстим, ҳеч қандай муаммо йўқ, оёқ кийим ҳам, тоққа чиқиш учун мослама ҳам бор энди.
-Тўғрисини айтсам, энди тоққа чиқишнинг қизиғи ҳам қолмапти, ҳаммасини тайёрлаб беришса, шундан ҳам бизнес қилишаётган бўлса, нима учун мен уларни бой қилиш учун оёқ кийим олиб, мосламаларга пул тўлашим керак?! Ўзи сен ҳам авлодинг ҳам шунақа уддабурон эдиларинг. Менинг гапимдан ҳафа бўлма дўстим, дўст ачитиб гапиради-да!
- Йўқ, нега мен сендан умуман ҳафа эмасман. Чунки сен менга омад калитини қўлимга тутқазган дўстимсан! Одамларга тоққа чиқиш учун қулайликлар яратилиши кераклигини айтиб берган қадрдонимсан.
Сен менга мингта тўсиқни кўрсатдинг. Мен эса мингта тўсиқни кўра олдим ва уни ечиш йўлларини қидириб бой бўлдим. Энди бойга пул тўламайман, дейсан-а!

Бойлик сизнинг фикларингизда, қандай фикрлайсиз шундай бой бўласиз.

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар