Get Mystery Box with random crypto!

​​Бугун фарзандингиз ҳаётидаги улуғ одам бўлиши учун берилган | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Бугун фарзандингиз ҳаётидаги улуғ одам бўлиши учун берилган имкониятнинг яна бир куни бошланди.

Болангиз ушбу имкониятни қўлдан бой бермаслиги учун фарзандингизга вақт ажратинг.
Болангиз учун вақт топинг, бу – фарзандингизнинг меҳрли бўлиши шартидир.

Болангиз ҳақида ўйлашга вақт топинг, бу – унинг кучли бўлиши шартидир.

Болангиз билан ўйнашга (бирга юмуш бажаришга) вақт топинг, бу – яқинлик шартидир.

Болангиз билан бирга китоб ўқишга вақт топинг, бу – билимли бўлиш шартидир.

Болангиз билан дўстона суҳбатлашишга вақт топинг, бу – бахт шартидир.

Болангиз билан орзулар қилишга вақт топинг, бу – келажакдаги ўрнини топа олиши шартидир.

Болангиз яхши кўрган нарсаларни аниқлашга вақт топинг, бу – ҳаёт қувончидир.

Болангиз билан бирга мусиқа эшитиб, рақс тушишга вақт топинг, бу – қалбига ёзилган овоздир.

Болангизнинг ичида бахт нималигини тушунтира олган ота-она бўлиш шартини тушунишга ҳам вақт ажратинг, бу меҳрли ота она бўлиш шартидир.

Зебинисо Аҳмедованинг "Бола ва тайм менежмент" китобидан

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————