Get Mystery Box with random crypto!

Тарих фақат фахрланиш учун ёзилмаслиги керак. Ўтган 25 йил фақ | Zafarbek Solijonov

Тарих фақат фахрланиш учун ёзилмаслиги керак. Ўтган 25 йил фақат фахрландик, китоб ва кўчаларимизни мақтовларга тўлдириб ташладик. Натижа нима бўлди? Ёки тарихда бизга ёқадиган қисмларгина қолсинми? Ундан сабоқ олишниям ўрганиш лозим. Тарихда қилинган хатолар, унда яшаган хойинлар (иложи бўлса лавозим, унвонигача), нега бугунги техника даврида энг қолоқлар қаторида қолаётганимиз сабаби, ўша вақти кўп давлатларда саноат инқилоби бўлаётган вақтда бизда нималар муҳокама қилинган, саройларда нималар бўлган-у оддий одамлар нималар билан банд бўлган ва бошқалар ҳам изланилиши, ўрганилиши керак.

Кимдир бирор манбага асосланиб фикр айтса, ўша фикр муҳокама қилинсин, манбаси савол остига олинсин, ундан ишончлиси бўлса, ўшаниси ўртага ташлансин. Ўртада фактлар урушсин. Одамлар эмас. Энг тўғриси соғлом баҳсда аниқланмайдими? Соғлом дебатлар қилиб, икки тарафдан ҳам фаолларни чақириб, баҳслашсак ҳам бўлади, агар иккинчи тараф қочмаса. Соғлом дебатга қайси бирингиз тайёрсиз? Шу саволни ўзингизга бир бериб кўринг. Кейин гапирсангиз бўлади.

Ҳозир эса айримлар кийимга осилган, шахсиятга ўтган, соғлом инсонга, илм кишисига хос бўлмаган ҳар хил майда-чуйда гаплар билан банд. Охирги постларингиздан аёлларимиз ҳам уялиб кетаётгани бор гап. Балки аслингиз шундай бўлгандир, бошидан. Буниям тарихини ўргансак бўларкан. Фактга қарши факт бериш ўрнига ундан ташқари нима бўлса шуни қилиш билан бандсизлар. Эшитиш ҳақида юзлаб насиҳат қилганлар, ҳиссиёт ботқоғига ботиш билан овора. Бундан натижа чиқмаслиги эса бор гап. Ўйлаб кўринглар. Гап шу видео ҳақида.





@Zafarbek_Solijonov