Get Mystery Box with random crypto!

Яқинда инсайд маълумотлар асосида президент селектор ўтказгани | Zafarbek Solijonov

Яқинда инсайд маълумотлар асосида президент селектор ўтказгани, унда барча мансабдорлар йил бошида таътилга чиқиб, дам олиши ёки соғлиғи билан муаммоларини ҳал қилиб олиши учун муддат берилгани ҳақида ёзгандим. Маълумот тобора ўз тасдиғини топяпти. Rost24 маладес, маълумотни тасдиқлай туриб, асосий муаммони кўтарган.

Юқори лавозимдаги шахслар таътилга чиқмоқда. Уларнинг айримларининг хорижга дам олишга кетаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Қайси пулга кетмоқда? Ўзбекистонликлар ҳар йили чет элда дам олиш учун 1 миллиард 200 миллион доллар атрофида пул сарфлайди, шунинг қанчаси амалдорлар ҳиссасига тўғри келади-ю, қанчаси бирламчи муаммоларини ҳам қилолмаётган қора халқники? Ўринли саволлар.

Нега ростан ўзимизда дам олишмайди? Ахир ўзлари жар солганидек жаннатмакон юрт эмасмизми? Нега бошқа "жаннат" қидиришлари керак? Қаердан олди бу пулни дея савол ташлашим учун бюджет тўла шаффоф ва амалдорларнинг барчаси даромадлар декларациясини тўлдирган бўлиши керак. Бироқ итнинг кейинги оёғи бўлган масъул ташкилот ушбу ҳужжатни сабабсиз кечиктиришда давом этмоқда.

Энди инсайд маълумотларнинг тўла тасдиғини кутамиз. Президент ростан ҳам вилоятларга ташриф усулини ўзгартириб, бир неча кун ҳудудларда қолиб, уни сайлаган халқнинг муаммосини ўзи тинглайдими? 2023 йилдан коррупцияга (асосан элитари) қарши шиддатли кураш бошланадими? Ўзи турган шохларни арралайдими?

@Zafarbek_Solijonov