Get Mystery Box with random crypto!

“Менимча” кўрсатувининг биринчи сони ҳақида муносабат билдирга | Zafarbek Solijonov

“Менимча” кўрсатувининг биринчи сони ҳақида муносабат билдиргандим. Ўша вақти ҳиссиётга берилибман. Камчиликлари билан бирга, унинг бир қанча ютуқларини ҳам таъкидлашим лозим эди. Сал олдин кўрсатувнинг иккинчи сони ҳам чиқди. Кўрдим. Кўрсатув менга ёқди.

Республиканинг биринчи шахси фаолиятини ёритиш асносида унга жамиятдаги энг муҳим муаммолар ҳақида ҳам моҳирона “сигнал” ташланган. Демак муаллифлар лойиҳадан кўпроқ ижобий натижа хоҳламоқда. “Менимча”нинг давомийлигидан фақат ва фақат жамият ютади.

Эмоцияга берилиш биз блогерларга теккан касаллик бўлса керак. Бу бизнинг жонкуярлигимиздандир. Ҳиссиётга берилиш ҳолати ижтимоий тармоқларда сериаллар хусусида билдирган айрим фикрларга муносабатимда ҳам сезилиб қолди. Мен хато иш қилдим. Нима бўлганда ҳам биз ихтиросга берилишга ҳақимиз йўқ, чунки бизни минглаб муштарийлар ўқийди. Биз барчамиз холис муносабат бериб боришга ҳаракат қилишимиз керак.

Сериаллар бўйича жамоатчилик фикрларининг инобатга олиниши, “Севимли” телеканали раҳбарияти ва бошқа масъулларига чора кўрилиши сабоқли ҳолат бўлди. Бундан барча телеканаллар, ижодкорлар хулоса қилади. Эндиликда Ўзбекистон Кинематография агентлиги янги сериаллар олиниши учун маблағ ажратилиши, уларни ишлаб чиқарилиши ва бошқа ҳолатларда юқоридагиларни ҳисобга олади деб ўйлайман.

Айни вақтда Марказий Осиё минтақасидаги вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳаммамизни ўйлантирадиган вазият. Бундай вақтда жамиятнинг фаол қатлами бўлган журналист ва блогерлар, масъулиятни хис қилган ҳолда, холис бўлиб, фаолиятимизни Президент ислоҳотларига ҳамоҳанг равишда олиб боришимиз, менимча, энг тўғри йўл бўлади.

@Zafarbek_Solijonov