Get Mystery Box with random crypto!

Yurt tarixi

Telegram kanalining logotibi yurt_tarixi — Yurt tarixi Y
Telegram kanalining logotibi yurt_tarixi — Yurt tarixi
Kanal manzili: @yurt_tarixi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 414
Kanalning ta’rifi

Ушбу телеграм каналида юртимиз тарихига оид маълумотлар ва мақолалар жойлаб борилади. Каналдан иқтибос олинганда канал номини кўрсатиш шарт!!!! Агар берилган материаллар бўйича фикр-мулоҳазалар ёки саволлар бўлса комментария қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-12-31 10:13:03 Дарҳақиқат, динимиз қоидаларига кўра аёл-қизлар худди эркаклар каби илм эгаллашга, ўз ақли-тафаккури билан яшашга, синов дунёсининг мантиғини англашга ҳақлидир. Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. ривоят қилишича Расулуллоҳ с.а.в.: “Кимнинг учта қизи бўлиб, уларни ўз қўлида тарбия қилиб катта қилса ва уларга марҳамат назари билан қараса, жаннатга кириши албатта муқаррардир”,-дедилар. Шунда бир киши: “Ё Расулуллоҳ! Унинг қизи иккита бўлсачи?”-деб сўради. Расулуллоҳ:”Иккита бўлса ҳам дедилар”. Қизларни тарбиялашнинг шундай улуғ ажрларга эга эканлиги шариатни чуқур билган, араб тили, ақоид, ҳадис, тафсир каби диний илмларда кенг билимга эга бўлган маърифатпарвар жадидлар жуда яхши англашган. Шунинг учун улар қизлар мактабини очиш ғояларини кўтарганда, фикрини асослаш учун бот-бот муқаддас манбаларимизга мурожаат қилишади. Алломаларимизнинг маърифатпарварлик йўлида олиб борган фидойилиги, хусусан, жамиятда қизларнинг билимдон, зукко, дунёқараши кенг бўлиб вояга етиши учун олиб борган ҳаракатлари диний қадриятлар ва шариат йўли асосида ташкил этилди.
http://t.me/yurt_tarixi
87 views07:13
Ochish/sharhlash
2022-12-31 10:13:03 МАЪРИФАТНИ ИСТАБ

Аждодларимиз қиз фарзандларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланишни жамият тараққиётининг муҳим омилларидан бири деб билишган. Зеро жамиятнинг ривожи ва келажаги қизларнинг жисмонан ҳамда маънан баркамол, етук билимга эга эканлиги билан боғлиқлигини улар жуда тўғри англаб етишган. Айниқса, диний қадриятларимиз, аждодларимизнинг пурмаъно ҳикматларида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Ота-боболаримиз қизларнинг билим олиши учун “отинойи”, ”отинбиби” каби аёл муаллималар тайин этиб, уларга зарур бўлган билимларни ўрганишни йўлга қўйишган. Чунки оилада фарзанднинг ҳар жиҳатдан комил бўлиш масъулияти онанинг қай даражада таълим-тарбия бериши билан амалга оширилади.
Ўлкамизда чор ва совет мустамлакачилиги даврларида аёл-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқ, манфаатлари топталиб, уларни илмли этиб тарбиялашда долзарб муоммолар вужудга келади. Замонавий илмлар, фан ва маданиятда содир бўлган янги ўзгаришлардан аввало, болани гўдакликдан тарбияловчи онанинг маълум билимларга эга бўлиши лозим эди. Бунинг учун миллий манфаатларга хос бўлган, диний ва замонавий илм берадиган аёл-қизларга таълим-тарбия берувчи илм даргоҳлари зарур эди. Маърифат йўли билан ватан озодлиги йўлини тутган тараққийпарвар жадидлар М. Абдурашидхонов, Беҳбудий, Авлоний, Фитрат, Ибрат, Ҳожи Муин каби алломалар қизлар учун ҳам илм даргоҳлари очилиши ғоясини кўтариб, бу борада ижобий натижаларга эришади. Буюк аждодларимиздан А.Фитрат қизларнинг таълим олиши масаласига тўхталар экан, “илм олиш ҳар бир одам учун диний ва дунёвий мажбуриятга кирар экан, аёллар ҳам илм ўрганишлари шартдир” -деб, дадил фикрларни ўртага ташлайди. Олимнинг фикрича, Аллоҳ берган ақл ва тафаккурдан барча аёлу-эркак фойдаланиб, уларни ривожлантириши, билимларини ошириши мумкин экан. Зеро одамзод илм олиш билан Аллоҳни танийди, савобу-гуноҳни ажрата олади, шунингдек, дунёвий муаммоларини ҳам ҳал эта олади.
Аждодларимиздан яна бири Ҳожи Муин “бизнинг ислом дини хотунларга ҳуқуқ берган ва ҳурмат кўрсатган, илм ўрганишнинг қарзлигини эркаклар билан баробар хотун-занларга фарз этган”-деб, қизларнинг таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга чақиради . Олим ислом дунёсида ўғил ва қизларнинг таълимига алоҳида эътибор қаратилгани боис, аёллардан “олима ва шоира муҳаррира, хатиба, адиба ва фақиҳалар етишган эди”,-дейди. Ҳожи Муин аёл-қизларга ҳам худди эркаклар каби таълим-тарбия ташкил этилмас экан, ”бизлардан келажакда масъуд оилалар етишмас”лигидан қайғуради. Оилада баркамол фарзандларнинг вояга етишлиги онанинг тарбияси билан амалга оширилади. Авлоний айтганидек, “биринчи уй тарбиячиси онанинг вазифасидир” .
Фитрат “Аъроф” сурасининг 58 оятидаги мазмунни тафсир қилиб “Покиза ердан тоза ва фойдали ўсимлик осон ўсади ва покиза бўлмаган ердан хос-хасдан бошқа нарса чиқмайди” деган маънони келтириб, аёл-қизларнинг барча илмларга эга бўлишлиги ҳамда уларнинг маърифатли тарбияси туфайли фарзандларнинг баркамол вояга етишлиги ҳақида гапиради. Дарҳақиқат, таълим-тарбияни бола дастлаб онадан олади. Боланинг тасаввурлари онанинг дунёқараши билан шаклланиб боради. “Боланинг гўдаклик чоғида кўрган-кечирган ва тафаккуридан ўтказиб, хотирасига жойлашиб олган билимлари жуда турғун бўлади. Уни махсус психологик муолажалар орқали хотирасидан чиқариб ташланмаса, улар киши умрининг охиригача сақланиб қолади ва шахсий ҳаётига, шу жумладан, шахс сифатида шаклланишига катта таъсир ўтказади” –дейди, машҳур педагог олим Б. Зиёмуҳамедов. Ҳақиқатдан ҳам буюк маърифатпарвар жадид алломалари ўз даврида жамият учун зарур бўлган муҳим муаммони кўтариб чиқишган. Чунки улар ташкил этган жадид мактабларида ўқувчиларни кенг билим ва дунёқарашга эга фарзанд қилиб тарбиялаш учун оилада бола маълум тарбияга эга бўлишлиги лозим бўлган. Фитрат “бизнинг тарбиячиларимиз, табибларимиз, муаллимларимиз шу аёлларимиздир”, деганида мутлақо ҳақ эди.
86 views07:13
Ochish/sharhlash
2022-12-28 20:29:23 Калон масжиди (давоми)

Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий (810–870) Бухорога келганларида ҳам Масжиди Калон жуда катта масжид бўлган. Амир Исмоил Сомоний давригача бу масжид кенгайтириб борилди. Амир Исмоилнинг буйруғи билан масжид атрофидаги кўп уйлар сотиб олинди ва жоме учдан икки ҳиссагача кенгайди. Ҳижрий 459 (1067–1068) йили жоме масжидда ёнғин чиқади ва Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон (1102–1130) давригача қаровсиз қолади. Сўнг Арслонхоннинг фармони билан жоме милодий 1121–1122 йиллари қайтадан тикланди. Арслонхоннинг буйруғи билан минора қайта кўтарилди, унинг тепаси пишиқ ғиштдан ишланди. Шундай қилиб, Минораи Калон Арслонхон даврида иккинчи марта қурилди. Шунинг учун Минораи Калон “Минораи ду” деб ҳам аталадиган бўлди.
Масжиди Калон Шайбоний Кўчкинчихон фармони билан 1514 йили қайта таъмирланади.
Убайдуллоҳхоннинг ўғли Абдулазизхон (1540–1550) даврида Масжиди Калон пештоқи ва меҳробига забардаст хаттот Шайх Боязид Пуроний Қуръони карим оятларини катта маҳорат билан нақшлади. Шунингдек, бу хаттот Абдулазизхон Бухоро аҳолисини бир қанча солиқлардан озод қилганини мармар лавҳага ёзиб, уни масжид кираверишига ўрнатган. Масжид ичкарисидаги пештоқ олдида бир кўшк бор. У “Қабри шаҳидон” деб аталади. Кўшкни 1913 йили Амир Олимхон фармонига биноан уста Ширин Муродов қурган. Масжиди Калон совет даврида ёпилишидан олдин имом Ибодуллохон эшон 1930 йилгача имом-хатиблик қилади. 1920 йил болшевиклар Бухорога бостириб кирганда шаҳар юзлаб тўп ва ўн битта самолёт билан бомбардимон қилиниб, кўпгина масжид-мадрасалар вайрон этилди. Омон қолган масжидлар кейинчалик отхона ва қурол-яроғ омборлари қилинади. Мустабид совет тузуми даврида кўп муқаддас қадамжолар хароб ҳолга келди. Масжиди Калоннинг бошига ҳам шундай кунлар тушди – у умумий омборхонага айлантирилди.
1976 йилдаги зилзила сабабли бинонинг бош пештоқига шикаст етади. Уни 1980 йили Очил Бобомуродов шогирдлари билан асл ҳолига келтириб тиклади.
1997 йили Бухоро шаҳрининг 2500 йиллигига тайёргарлик жараёнида Пойи Калон меъморий мажмуасида Масжиди Калон, Мир Араб мадрасаси каби жами йигирма саккизта маданий мерос иншооти тўлиқ таъмирланди. Бухоро шаҳри марказидаги тарихий меъморий ёдгорликлар, жумладан, Масжиди Калон ҳам ЮНЕСКО жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди.

http://t.me/yurt_tarixi
123 views17:29
Ochish/sharhlash
2022-12-28 20:29:23
Калон масжиди

Ислом дини Турон заминига милодий VII асрнинг 50 йилларида халифа Усмон ибн Аффон даврида етиб келгани маълум. Фотиҳлардан Қутайба ибн Муслим  ҳижрий 94 йили (милодий 712–713) Бухоро арки ичидаги бу жойни масжидга айлантирган. Шаҳар аҳолисини ҳар жума куни у ерга йиғилишга буюрган. Унинг ҳар жума куни жарчи қўйиб, одамларни намозга чақиртирганини Абу Бакр Наршахий “Бухоро тарихи” китобида ёзади. Бу юртда Ислом ҳали янги дин бўлгани сабабли кўпчилик эски эътиқодидан қайтмаган эди. Бироқ Аллоҳ таолонинг ҳидояти билан Бухоро аҳли аста-секин Исломнинг адолати ва гўзаллигини англади ва ўз ихтиёри билан бирин-кетин мусулмон бўла бошлади. Дин кенг тарқалиб, намозхонлар кўпайиб, аркдаги масжидга сиғмай қолди.
Ниҳоят, ҳижрий бир юз эллик тўртинчи (милодий 770–771) йили бухороликлар Арк ва Шаҳристон бозори ўртасида жоме бино қилдилар. Мазкур жоме Мовароуннаҳрда қурилган биринчи масжид ва ҳозирги Масжиди Калоннинг илк биноси эди.

http://t.me/yurt_tarixi
119 views17:29
Ochish/sharhlash
2022-12-25 20:52:35 Александр Македонский ва Искандар Зулқарнайн

Баъзилар Александр Македонский билан Искандар Зулқарнайнни иккаласи битта шахс дейишса, айримлар эса Искандар Зулқарнайнни Александр Македонскийга ҳеч қандай алоқаси йўқ дейишади.
Қуръони Каримда берилган Искандар Зулқарнайн билан македониялик Александр Македонский ўртасида бир қанча фарқлар бор. “Қуръони Карим”да берилган Искандар Зулқарнайн Аллоҳнинг ягоналигига иймон келтирган, солиҳ инсон бўлган. Алексанр Македонский ҳақида эса бу нарсалар тарихий манбаларда баён қилинмаган. Қуръонда зикр этилган Зулқарнайннинг исми Искандар бўлиб, Сулаймон пайғамбар каби дунёни эгаллаган ҳукмдорлардандир.
Алексанр Македонский Исо пайғамбар туғилишларига яқин даврларда яшаган. “Қуръони Карим”да қиссаси берилган Искандар Зулқарнайн эса Иброҳим алайҳиссалом даврида яшаган. Александр Македонский македониялик бўлиб, Искандар Зулқарнайн эса ривоят қилинишича мисрлик бўлган.
Александр Македонский милоддан олдинги 356 йилда туғилиб, 33 ёшида ўз давлатининг янги пойтахти Бобилда вафот этган бўлса, “ Қуръони Карим”да қиссаси берилган Искандар Зулқарнайн “Искандария” шаҳрини барпо қилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам Александр Македонский Искандар Зулқарнайн эмаслигига ўзларининг “ Зикр аҳлидан сўранг” китобларида шундай жавоб берадилар: “ Мисол учун, баъзилар: “ Қиссадаги Зулқарнайндан мурод македониялик Искандар” дейишган. Бу гап умуман нотўғри, чуки у мушрик одам бўлган, бутларга, юлдузларга сиғинган. Македониялик Искандрнинг номи Александр Македонский бўлиб, тахминан милоддан 330 йил олдин ўтган ва Арастунинг шогирди бўлган. Дунёнинг кўп ерларини ишғол қилган, Форсда уруш олиб борган. Подшоҳ Дорони енгиб унинг қизига уйланган ва ҳоказо.
Александр ва Искандар образлари шу даражада бир-бирига қоришиб, бирикиб кетгани, эндиликда Александр деганда Искандар, Искандар деганда Александр кўз ўнгимизда намоён бўлади. Чунки, Александр деганда Филипп II нинг ўғли Александр Македонский, яъни Курций Руф, Плутарх, Арриан, Диодор асарларидаги Александр образи кўз ўнгимизга келса, Искандар образи кўпрок, мумтоз адабиётга, яъни Искандар ҳақидаги ривоятларга, Низомий, Деҳлавий, Жомий, Навоий достонларидаги образга тегишлидир. Александр образида салбийликка, Искандар образида эса кўпрок, ижобийликка мойиллик сезамиз.

http://t.me/yurt_tarixi
244 views17:52
Ochish/sharhlash
2022-12-23 21:25:04 Хоразмнинг қадимий қалъалари

Хоразмнинг қадимий қалъалари Калтаминор, Сувёрган, Тозабоғёб ва Амиробод маданиятлардаги манзилгоҳлардир. Мазкур маданий марказлардан юзга яқин манзилгоҳлар топилган.
Хоразм эрамиздан аввалги IV–III минг йилликлардаёқ Ўрта Шарқнинг қадимги цивилизациялар олами билан узоқ Шимолни бевосита боғловчи халқа ролини ўтай бошлаган. Ўлкага жанубдан қадимги деҳқончилик маданияти соҳиблари – хорасмийлар кўчиб келгач, ўтроқ маданият таркиб топди ва ривожланди. Бу жараён эрамиздан аввалги VII асрнинг охири – VI асрнинг бошларида содир бўлган. Амударёдан чиқарилган Калтаминор, Тозабоғёб, Сувёрган, Амиробод, Чирмонёб, Полвонёб, Хазорасп, Ёрмиш, Савкан ва бошқа катта-кичик суғориш иншоотлари бўйлаб ўнлаб манзилгоҳлар ташкил топди. Эрамиздан аввалги VII аср охири – VI асрда вужудга келган илк қалъа шаҳар сифатида  Кўзалиқир, Хазорасп, Қанхақалъа, Бутентов, Қўшқалъа, Одойтепа кабиларни кўрсатиш мумкин. Қадимги Хоразмнинг яхши ўрганилган энг қадимги шаҳар ёдгорлиги Кўзалиқир ҳисобланади. Фанда Хоразм цивилизацияси ва шаҳарсозлик маданияти айнан Кўзалиқирдан бошланган деган хулоса устувор эди. Аммо, кейинги тадқиқотлар воҳанинг бошланғич қисмида жойлашган Хазорасп шаҳри ҳам Кўзалиқирга замондош ёдгорлик деб ҳисоблашга асос бермоқда. Хазорасп яқинида эрамиздан аввалги VII асрга оид сопол ишлаб чиқариш маркази Хумбузтепанинг топилганлиги шаҳарнинг қадимийлигидан дарак беради. Шунингдек, бу манзилгоҳ хунармандчилик ишлаб чиқариш маркази ҳисобланади.
Эрамиздан аввалги V асрда Хоразмда вужудга келган энг йирик қалъа-шаҳарлар Қалъалиқир, Тузқир, Ойбуйирқалъа кабилардир. Қалъалиқир Аҳамонийларнинг Хоразмдаги ноиби учун қароргоҳ вазифасини ўтаган. Қалъалиқир нафақат Хоразм архаик даврининг балки бутун қадимги Хоразмнинг ҳудудий жиҳатдан энг катта яъни 70 га. ҳудудни эгаллаган ёдгорлигидир. У эрамиздан аввалги V-IV асрлар чегарасида қурилган.
Эрамиздан аввалги V асрда эса Дингилжа, Бозорқалъа машҳур қалъалар ҳисобланади. Хоразмда архаик даврнинг энг мукаммал ўрганилган ёдгорликларидан бири Бозорқалъа шаҳри ва Дингилжа уй-қўрғони ҳисобланади. Дингилжа воҳасида 53 жойда архаик даврга оид уйлар ва қўрғон харобалари қайд қилинган. У ердан ғишт ва пахсадан қурилган уй-жойлар топилган.
Эрамиздан аввалги V аср охири – IV аср бошларида илгариги манзилгоҳлар атрофида янги деҳқончилик воҳалари юзага келди. Буларга Бургутқалъа, Якка Парсон, Тошхирмон, Катқалъа, Тупроққалъа кабиларни келтириш мумкин.
Эрамиздан аввалги I минг йилликнинг иккинчи ярмида Амударёнинг ўзанларидан сув олган кўплаб суғориш каналларининг бунёд этилиши сабабли чап соҳил Хоразмда Дарғон, Капарас, Савкан, Ёрмиш, Воянган, Замаҳшар-Мадра, Ўрта Чирмонёб, Гуюрқалъа, Кўҳна Уаз, Кўхна Урганч, Манғирқалъа, Девкесган, Миздаҳкон каби қатор янги маданий манзилгоҳлар юзага келди.
Эрамиздан аввалги V аср охири – IV аср бошларига келиб Хоразм Аҳамонийлардан мустақил давлат мақомини олиши муносабати билан Қуйи Амударёнинг ҳар иккала соҳили бўйлаб урбанистик жараёнлар авж олади. Хива, Хазорасп, Катта Ойбуйирқалъа, Бозорқалъа, Ақчахонқалъа, Капарас, Қалажиқ, Олмаотишкан, Ичанқалъа, Говурқалъа, Кўнарлиқалъа, Оқчагелин, Қанхақалъа, Шохсанам, Бутентов, Девкескан, Тўққалъа, Қўрғонқалъа, Султон Увайс Говурқалъаси, Бурлиқалъа ва Аёзқалъа, Кичик Қирққиз, Қўрғошинқалъа, Жонбосқалъа ва Эрасқалъалар каби йирик шаҳарлар пайдо бўлди. Эрамиздан аввалги IV асрдан Хоразм шаҳарсозлик маданиятида туб бурилиш кузатилади. Хоразм давлатининг иқтисодий ва ҳарбий қудрати ошиб борган сари янги бунёд этилган шаҳарлар кўпайиб боради. Кўзалиқир, Ойбуйирқалъа, Қалъалиқир, Тошхирмонтепа, Ақчахонқалъа, Қўйқирилганқалъа, Жонбосқалъа, Чилпиқ, Тўққалъа, Элхарос, Жигарбанд, Тошқалъа кабилардан ноёб осори-атиқалар топилган.
Хоразмнинг қадимий пойтахти Ақчахонқалъа номаълум сабабларга кўра бузилиб кетгандан сўнг унинг ёнида IV аср бошларида Кат номи билан янги шаҳар қурилган.

http://t.me/yurt_tarixi
184 views18:25
Ochish/sharhlash
2022-12-22 21:09:14
http://t.me/yurt_tarixi
176 views18:09
Ochish/sharhlash
2022-12-22 10:16:41 Смотрите "Тошкент шаҳридаги Қалдирғочбий мақбараси ҳақида. Qaldirg‘ochbiy maqbarasi haqida. Обид Тангиров" на YouTube


200 views07:16
Ochish/sharhlash
2022-12-21 12:46:55 Смотрите "Абай (Иброҳим) Қўнонбоев (1845-1904) фаолиятига бағишланган кўргазма." на YouTube


173 views09:46
Ochish/sharhlash
2022-12-20 08:44:20 Александр Македонликнинг Ўрта Осиёга юришлари. 2 қисм.

Александр Македонский қўшинлари билан Суғд халқи ўртасидаги дастлабки жанги Устрўшонада рўй берди. Бу жой Самарқанд билан Хўжанд ўртасида жойлашган эди. Ҳар икки томон ўртасидаги жанг ниҳоятда оғир бўлади. Устрўшона халқи мисли қурилмаган қаҳрамонлик намуналарини кўрсатди. Юнон-македон қўшинларига катта талофат етказилсада, юнон-рим мабаларида келтиришича бунга жавобан Александр ерли халқдан 22000 кишини қатл эттиради.
Суғдийларнинг қарашлигини синдиргач, Александрга қарши Сирдарёнинг бўйларидаги аҳолининг қарашлигига дуч келди. Александрга қарши Сирдарёнинг чап қирғоғидаги шаҳарлар аҳолиси курашиб, Аррианнинг хабар беришича қаршилик кўрсатган шаҳарларнинг аҳолиси қаттиқ жазоланган. Айниқса, Суғд ва Бақтрияда ўз даврининг қаҳрамони бўлмиш Спитамен бошчилигида курашлар ниҳоятда кучли бўлган.
Спитамен бошчилигидаги халқ қўзғалонини 3 босқичга бўлиш мумкин. 1-босқич (милоддан аввалги 329 йилнинг баҳор ва кузи) бу даврда суғднинг маҳаллий ўтроқ халқи қўзғалонини ташаббускори бўлиб чиқди. Спитамен ўзигача Александрга қарши ҳеч ким қила олмаган ишни қилди. Мароқанда остоналаридаги жангда Александр қўшинларини каттагина қисмини йўқотди. Бундай ғазабланган Александр Зарафшон водийси аҳолисини қаттиқ жазолади, шаҳарларга ўт қўйиб, уларни аёвсиз талади.
Диадор маълумотларига кўра Александр ўз мағлубиятидан қаҳрланиб, 120000 дан ортиқ маҳаллий аҳолини қиличдан ўтказди.
Бироқ Спитамен курашининг 2-босқичи (милоддан аввалги 328 йилнинг баҳор ва кузи) бир мунча бошқачароқ характерга эга бўлди. Бу даврда хамма томондан кучсизланган маҳаллий халқ Александр томонидан қўйилган сатрапларга бўйсунишдан воз кечдилар. Лекин Спетаменни актив ҳаракатидан иштирок этмадилар. Спитамен ўз курашидан маҳаллий ўтроқ халқнинг ёрдамидан маҳрум бўлгач, ўз курашини массагетларга ўхшаган кўчманчи халқларга таяниб олиб боради.
Учинчи босқич (милоддан аввалги 327 йилнинг баҳори-ёзи ) Олдинги икки босқичдан анча фарқ қилади. Бу даврда аҳолини деҳқончилик билан шуғулланувчи қисми курашда актив иштирок этмади. Кўчманчи қабилаларнинг Спитамен ўлгандан кейинги кураши ҳақида маълумотлар йўқ. Шунга қарамасдан Александрга қарши кураш тўхтатилмаган эди.

http://t.me/yurt_tarixi
259 views05:44
Ochish/sharhlash