Get Mystery Box with random crypto!

Yurt tarixi

Telegram kanalining logotibi yurt_tarixi — Yurt tarixi Y
Telegram kanalining logotibi yurt_tarixi — Yurt tarixi
Kanal manzili: @yurt_tarixi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 414
Kanalning ta’rifi

Ушбу телеграм каналида юртимиз тарихига оид маълумотлар ва мақолалар жойлаб борилади. Каналдан иқтибос олинганда канал номини кўрсатиш шарт!!!! Агар берилган материаллар бўйича фикр-мулоҳазалар ёки саволлар бўлса комментария қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-19 10:30:44 Александр Македонскийнинг Ўрта Осиёга юришлари.(1 қисм)

Антик дунё тарихида македониялик Александр Македония подшоси Филипп II нинг ўғли бўлиб, катта давлатни қурган йирик ҳукмдорлардан биридир. Юнонистон, Кичик Осиё, Арабистон ҳудудларини ҳарбий куч билан эгаллаган. Милоддан аввалги 336 йили Галлеспонт (Дарданел) буғозидан ўтган бир пайтда отаси Филипп ўлдирилгани ҳақида Македониядан хабар келади. Йигирма ёшли Александр ортига қайтиб давлат ҳукмдори бўлади. Абу Райҳон Берунийнинг маълумотига кўра Кўк денгиз яъни Атлантика океанигача Александр эгаллагач, Миср, Арабистон, Шом ҳудудларини қўлга киритиб, Аҳамонийларга таҳдид солди. Александр 334 йил май ойидаги Граник дарёси бўйида, милоддан аввалги 333 йилнинг ноябрида Исс шаҳрида ва милоддан аввалги 331 йилнинг Месопотамиянинг шимоли - ғарбида октябрда Гавгамела ёнидаги жангларда Доро III бошчилигидаги Эрон қўшинларини мағлуб этади. Доро III енгилиб, мамлакат шарқига, Бақтрияга қочади. У ерда эса, Бақтрия сатрапи Бесс томонидан аҳарлаб ўлдирилади. Александр қўшини милоддан аввалги 329 йили Ҳиндикуш тоғидан ўтиб қаршиликсиз Бақтрия пойтахти - Бақтра шаҳрини эгаллайди. Кейин Амударёни кечиб ўтади, Бесс Суғдиёнага қочади. Александр Суғдиёнани эгаллаганда, Бессни қўлга олиб, қатл эттиради. Александрнинг Эронга нисбатан Шарққа томон юришларининг асосий режаси қадимий Ҳиндистон ҳудудлари бўлсада, аммо Ўрта Осиё заминидаги бой ресурслар ҳам уни ва қўшинини қизиқтириб қўяди. Аммо бу заминни эгаллаш унга осон кечмайди.
Суғдиёнада Александр ўз озодлиги ва эрки учун курашган халқнинг қахрамонона қаршилигига дуч келди.

http://t.me/yurt_tarixi
212 viewsedited  07:30
Ochish/sharhlash
2022-12-16 14:26:34 1 пуд 16,3804964 кг тенг, 1 славян фунти 0,40951241 кг ва 1/40 пудга тенг бўлган.
236 views11:26
Ochish/sharhlash
2022-12-16 14:26:34
216 views11:26
Ochish/sharhlash
2022-12-16 14:25:08 АНДИЖОН
"Сайхун (Сирдарё) сувининг жануб тарафидаги шаҳарлардан бири Андижон, ўртада жойлашган. Фарғона вилоятининг пойтахтидур. Ғалласи мўл, меваси кўп, қовун ва узуми яхши бўлади. Қовун пишиғида полиз бошида қовун сотмоқ расм (урф) эмас. Андижоннинг ношвотисидан яхшироқ ношвоти (нок) бўлмас... Уч дарвозаси бор. Арки (подшоҳ саройи) жануб тарафида жойлашган. Шаҳарга тўққиз тарнов сув киради. Ажабки, бирор ердан ташқарига чиқмайди. Қалъанинг теварак атрофи-хандақ. Эли туркдир (ўзбекдир). Элининг тили адабий тилга мувофиқ. Элининг орасида санъаткорлар кўп.
("Бобурнома" асаридан).


http://t.me/yurt_tarixi
211 views11:25
Ochish/sharhlash
2022-12-15 22:45:41 Чиғатой улуси ҳукмдорлари

Чиғатой (1227-1241)
Қора Хулогу (1241-1247, 1252)
Есу Мунка (1247-1252)
Ўрқина хотун (1252-1261)
Олугу (1261-1266)
Муборакшоҳ (1266)
Бароқ (1266-1271)
Нагубей (1271-1272)
Тўқа Темур (1271-1291)
Дувохон (1291-1306)
Кўнчакхон (1306-1308)
Толиқу (1308-1309)
Кепакхон (1309, 1318-1326)
Эсон Буқа (1309)
Элжигит (1326)
Дуво Темур (1326)
Тармаширин (1326-1334)
Чангши (1334)
Бузан (1334-1338)
Эсон Темур (1338-1342)
Муҳаммад (1342)
Қозонхон (1343-1346)
Донишмандча (1346-1348)
Боёнқули (1348-1359)
Шоҳтемур (1359)
Туғлиқ Темур (1359-1370).
Давлат маркази дастлаб Олмалиқ шаҳри бўлиб, Или дарёсининг бўйида жойлашган, ҳозирги Хитой давлатидаги Ғулжа шаҳрининг шимоли-ғарбига тўғри келади. Кепакхон давридан марказ Насаф шаҳрига кўчирилиб Қарши деган номни олади.

http://t.me/yurt_tarixi
195 viewsedited  19:45
Ochish/sharhlash
2022-12-15 20:29:29 Инсон илм ўрганиши лозим, билимсизликка қаноат қилмаслиги керак. Таълим олувчи муҳтож бўладиган нарсанинг энг биринчиси - ниятини тўғирлаб олишидир. Шунда олган илмидан ўзига ҳам манфаат етади ва ундан ўрганадиган кишига ҳам фойдаси тегади. Ниятини тўғирлаш учун тўрт нарсани қасд қилиш лозим: жоҳилликдан чиқишни, халққа фойда келтиришни, илмни тирилтириб давомийлигини таъминлашни, ўрганган илмига амал қилишни.

Абул Лайс Самарқандий

http://t.me/yurt_tarixi
170 views17:29
Ochish/sharhlash
2022-12-15 20:29:29
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган Ким Пен Хва музейи. Ким Пен Хва (1905-1974) Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб собиқ Иттифоқ даврида икки марта Меҳнат қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Бугунги кунда ўзи фаолият олиб борган Ўрта Чирчиқ туманида Ким Пен Хва фаолиятига бағишланган музей ташкил этилган.

http://t.me/yurt_tarixi
163 views17:29
Ochish/sharhlash
2022-12-15 20:29:29 Нафснинг одоби илмнинг одобидан муҳимроқ, илмнинг одоби эса илмнинг ўзидан муҳимроқ.
Абу Абдуллоҳ Балхий


http://t.me/yurt_tarixi
155 views17:29
Ochish/sharhlash
2022-12-15 20:11:24
http://t.me/yurt_tarixi
174 views17:11
Ochish/sharhlash
2022-12-12 15:42:42
Ушбу расмда Тошкент шаҳридаги Пўлатбой масжиди эшигининг бир табақаси тасвирланган. Пўлатбой масжиди эшиги қайрағоч ёғочидан ишланган бўлиб, баландлиги 2 метр, эни икки табақасини қўшиб ҳисоблаганда 1,5 метрдан иборат бўлиб, қалинлиги 7,5-8 смни ташкил этади. Эшикнинг иккала табақасига ҳам бир хилда алоҳида кўринишда нақш ўйиб ишланган. Эшикнинг четларида маълум жой қолдирилиб кейин тўртбурчак шаклда ислими кўринишда нақшлар берилган. Ўртада катта қисми тўлдириб шохбаргли ва ислими нақшлар билан безатилган. Ҳар икки табақанинг тепа томондаги очиб ёпиладиган жойи, катта михлари ва табақаларини ёпиб бир-бирига бирлаштирганда маҳкамлаб қўядиган занжир зулфи темирдан ишланган. XIX аср. http://t.me/yurt_tarixi
252 views12:42
Ochish/sharhlash