Get Mystery Box with random crypto!

Дарҳақиқат, динимиз қоидаларига кўра аёл-қизлар худди эркаклар | Yurt tarixi

Дарҳақиқат, динимиз қоидаларига кўра аёл-қизлар худди эркаклар каби илм эгаллашга, ўз ақли-тафаккури билан яшашга, синов дунёсининг мантиғини англашга ҳақлидир. Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. ривоят қилишича Расулуллоҳ с.а.в.: “Кимнинг учта қизи бўлиб, уларни ўз қўлида тарбия қилиб катта қилса ва уларга марҳамат назари билан қараса, жаннатга кириши албатта муқаррардир”,-дедилар. Шунда бир киши: “Ё Расулуллоҳ! Унинг қизи иккита бўлсачи?”-деб сўради. Расулуллоҳ:”Иккита бўлса ҳам дедилар”. Қизларни тарбиялашнинг шундай улуғ ажрларга эга эканлиги шариатни чуқур билган, араб тили, ақоид, ҳадис, тафсир каби диний илмларда кенг билимга эга бўлган маърифатпарвар жадидлар жуда яхши англашган. Шунинг учун улар қизлар мактабини очиш ғояларини кўтарганда, фикрини асослаш учун бот-бот муқаддас манбаларимизга мурожаат қилишади. Алломаларимизнинг маърифатпарварлик йўлида олиб борган фидойилиги, хусусан, жамиятда қизларнинг билимдон, зукко, дунёқараши кенг бўлиб вояга етиши учун олиб борган ҳаракатлари диний қадриятлар ва шариат йўли асосида ташкил этилди.
http://t.me/yurt_tarixi