Get Mystery Box with random crypto!

Калон масжиди Ислом дини Турон заминига милодий VII асрнинг 5 | Yurt tarixi

Калон масжиди

Ислом дини Турон заминига милодий VII асрнинг 50 йилларида халифа Усмон ибн Аффон даврида етиб келгани маълум. Фотиҳлардан Қутайба ибн Муслим  ҳижрий 94 йили (милодий 712–713) Бухоро арки ичидаги бу жойни масжидга айлантирган. Шаҳар аҳолисини ҳар жума куни у ерга йиғилишга буюрган. Унинг ҳар жума куни жарчи қўйиб, одамларни намозга чақиртирганини Абу Бакр Наршахий “Бухоро тарихи” китобида ёзади. Бу юртда Ислом ҳали янги дин бўлгани сабабли кўпчилик эски эътиқодидан қайтмаган эди. Бироқ Аллоҳ таолонинг ҳидояти билан Бухоро аҳли аста-секин Исломнинг адолати ва гўзаллигини англади ва ўз ихтиёри билан бирин-кетин мусулмон бўла бошлади. Дин кенг тарқалиб, намозхонлар кўпайиб, аркдаги масжидга сиғмай қолди.
Ниҳоят, ҳижрий бир юз эллик тўртинчи (милодий 770–771) йили бухороликлар Арк ва Шаҳристон бозори ўртасида жоме бино қилдилар. Мазкур жоме Мовароуннаҳрда қурилган биринчи масжид ва ҳозирги Масжиди Калоннинг илк биноси эди.

http://t.me/yurt_tarixi