Get Mystery Box with random crypto!

Александр Македонский ва Искандар Зулқарнайн Баъзилар Алекса | Yurt tarixi

Александр Македонский ва Искандар Зулқарнайн

Баъзилар Александр Македонский билан Искандар Зулқарнайнни иккаласи битта шахс дейишса, айримлар эса Искандар Зулқарнайнни Александр Македонскийга ҳеч қандай алоқаси йўқ дейишади.
Қуръони Каримда берилган Искандар Зулқарнайн билан македониялик Александр Македонский ўртасида бир қанча фарқлар бор. “Қуръони Карим”да берилган Искандар Зулқарнайн Аллоҳнинг ягоналигига иймон келтирган, солиҳ инсон бўлган. Алексанр Македонский ҳақида эса бу нарсалар тарихий манбаларда баён қилинмаган. Қуръонда зикр этилган Зулқарнайннинг исми Искандар бўлиб, Сулаймон пайғамбар каби дунёни эгаллаган ҳукмдорлардандир.
Алексанр Македонский Исо пайғамбар туғилишларига яқин даврларда яшаган. “Қуръони Карим”да қиссаси берилган Искандар Зулқарнайн эса Иброҳим алайҳиссалом даврида яшаган. Александр Македонский македониялик бўлиб, Искандар Зулқарнайн эса ривоят қилинишича мисрлик бўлган.
Александр Македонский милоддан олдинги 356 йилда туғилиб, 33 ёшида ўз давлатининг янги пойтахти Бобилда вафот этган бўлса, “ Қуръони Карим”да қиссаси берилган Искандар Зулқарнайн “Искандария” шаҳрини барпо қилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам Александр Македонский Искандар Зулқарнайн эмаслигига ўзларининг “ Зикр аҳлидан сўранг” китобларида шундай жавоб берадилар: “ Мисол учун, баъзилар: “ Қиссадаги Зулқарнайндан мурод македониялик Искандар” дейишган. Бу гап умуман нотўғри, чуки у мушрик одам бўлган, бутларга, юлдузларга сиғинган. Македониялик Искандрнинг номи Александр Македонский бўлиб, тахминан милоддан 330 йил олдин ўтган ва Арастунинг шогирди бўлган. Дунёнинг кўп ерларини ишғол қилган, Форсда уруш олиб борган. Подшоҳ Дорони енгиб унинг қизига уйланган ва ҳоказо.
Александр ва Искандар образлари шу даражада бир-бирига қоришиб, бирикиб кетгани, эндиликда Александр деганда Искандар, Искандар деганда Александр кўз ўнгимизда намоён бўлади. Чунки, Александр деганда Филипп II нинг ўғли Александр Македонский, яъни Курций Руф, Плутарх, Арриан, Диодор асарларидаги Александр образи кўз ўнгимизга келса, Искандар образи кўпрок, мумтоз адабиётга, яъни Искандар ҳақидаги ривоятларга, Низомий, Деҳлавий, Жомий, Навоий достонларидаги образга тегишлидир. Александр образида салбийликка, Искандар образида эса кўпрок, ижобийликка мойиллик сезамиз.

http://t.me/yurt_tarixi