Get Mystery Box with random crypto!

#Кадровик ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ БИРИ АЁЛ КИШИ БЎЛИШИ ШАР | YURIST MASLAHATI

#Кадровик
ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ БИРИ АЁЛ КИШИ БЎЛИШИ ШАРТМИ?

Ташкилотлардаги раҳбарлик, мактабдаги раҳбарлар директор, директор ўринбосари ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимидан бирида хотин қизлардан бўлиши кераклиги ростми?

ЖАВОБ:

Ха уларнинг бири аёл киши бўлиши керак.

Ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш назарда тутилган, гендер тенглиги яни аёллар орасидаги тенглик назарда тутилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон республикаси президентининг 07.03.2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ барча давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш. Бунда, мазкур талаб тегишли ташкилот раҳбари хотин-қизлар орасидан тайинланганда ёки унда фақат бир нафар ўринбосар бўлган тақдирда мажбурий ҳисобланмайди.

«Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури»да ҳам барча давлат органлари ва ташкилотлардаги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш белгиланган.

Яъни юқоридаги Президент фармонига кўра, мактабдаги раҳбарлар директор, директор ўринбосари ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимидан бирида хотин қизлардан бўлиши керак.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati