Get Mystery Box with random crypto!

#Кадровик БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИСИ ШАНБА КУНИ ИШГА БОРИШИ МА | YURIST MASLAHATI

#Кадровик
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИСИ ШАНБА КУНИ ИШГА БОРИШИ МАЖБУРИЙМИ ?

Мактабда бошланғич синф ўқитуувчисиман бошланғич синфлар шанба куни дам олишади дарсим ёқ ишга боришим мажбурийми ?

ЖАВОБ:
I-IV синфлар учун ўқув ҳафтасининг давомийлиги педагогик кенгашнинг қарорига кўра 5 кун этиб белгиланиши мумкин.

Шу сабабли бошланғич синф ўқувчиларига ҳафтанинг шанбаси ўқиш куни ҳисобланмайди.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 181-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

Мактабда дарслар бўлмаган вақтларда ходимлар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради. Амалдаги Меҳнат кодексининг 253-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимга ҳақиқатда бажарган иши учун маош тўлайди. Бажарилмаган иш учун эса иш ҳақи тўланмайди.

Бундай ҳолатлар амалдаги қонунчилик доирасида таълим муассасаси касаба уюшмаси билан келишган ҳолда расмийлаштирилади.

Ходим иш жойига келмаган тақдирда табелга киритилмайди ва ҳақ тўланмайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб шанба бошланғич синф ўқитувчиларига иш куни хисобланади. Фақат бошланғич синф ўқувчилари дам олишади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati