Get Mystery Box with random crypto!

Ички ишлар вазирлиги Aкадемиясининг кундузги таълим шаклига но | YURIST MASLAHATI

Ички ишлар вазирлиги Aкадемиясининг кундузги таълим шаклига номзодларнинг аризаларини қабул қилиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 1-декабр кунидаги 958-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Aкадемиясининг кундузги таълим шаклига номзодларнинг аризаларини қабул қилиш бошланди.

Aкадемияга ўқишга кириш учун номзодларнинг аризаларини қабул қилиш жараёни 2024-йил 15-феврал кунига қадар давом етади.

Aкадемияга ёши йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан, йигирма беш ёшдаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал маълумотга ега бўлган қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг идоравий академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари;

ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари;

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-ноябр кунидаги ПФ-27-сон Фармонига асосан фуқаролик таълим муассасалари битирувчилари қабул квотасининг ўн фоизи бўйича қабул қилинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati