Get Mystery Box with random crypto!

#Кадровик Юқоридаги расмдаги каби ҳолатлар амалётда кўп учрам | YURIST MASLAHATI

#Кадровик

Юқоридаги расмдаги каби ҳолатлар амалётда кўп учрамоқда, бу ҳақида батафсил тушунтириш берамиз.

Вақтинча вазифасини бажарувчиларга ҳақ тўлаш


Амалиётда асосий ишидан ажралмаган ҳолатда вақтинча вазифасини бажарувчи шахс сифатида ишлаётганларга қўшимча ҳақ тўланаётган экан. Аслида вақтинча вазифасини бажарувчиларга қўшимча ҳақ тўланадими?

Меҳнат кодексининг 259-моддасида Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда ва иш ҳажми кўпайганда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби белгиланган бўлиб унга кўра:

Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланиши белгиланган.

бюджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилот ходимлари учун — бир неча касбда (лавозимда) ҳақиқатда бажарилган ишга доир иш ҳақи миқдорида;

бюджет ташкилотлари ходимлари учун — бир неча лавозимда ишлаганлик учун тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

Вақтинча вазифасини бажарувчиларгачи? Мазкур модданинг охирги қисмида вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси унинг штатдаги ўринбосари зиммасига асосий ишдан озод этилмаган ҳолда юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмаслиги белгиланган.

Бу ерда эътибор қаратилиши керак бўлган бирнеча жиҳатлар бор. Биринчидан, штатдаги ўринбосар бўлиши керак, Иккинчидан, асосий иш ўрнидан ажратилмаган бўлиши керак. Яъни агар вақтинча вазивасини бажарувчи шахс ўринбосар бўлмаганда ёки асосий иш жойидан ажратилаган ҳолда вазифаси юклатилган ўринбосар бўлган ҳолатда ҳақ тўланиши керак деган хулосага келиш мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati